Доллары США

Ўзбекистонликларнинг аксарияти мамлакатда коррупция тарқалган, деб ҳисоблайди

422
(Янгиланган 13:21 15.06.2019)
29 % респондентлар мансабдорларнинг ҳар иккинчисини коррупционер деб ҳисоблайди.

ТОШКЕНТ, 15 июн - Sputnik. "Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан жорий йилда ўтказилган коррупция бўйича сўровда қатнашганларнинг 66,5 %и Ўзбекистонда коррупция сингари салбий ҳолат тарқалган деб ҳисоблайди.

Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган мажлисида гапириб ўтган.

Унинг қайд этишича, қарийб 17 %з иштирокчилар коррупция ҳамма жой ва соҳаларни қамраб олган деган фикрдадир.

29 % респондентлар мансабдорларнинг ҳар иккинчисини коррупционер деб ҳисоблайди.

Сўровда иштирок этганларнинг 26 %и мамлакатда коррупцияга қарши ўтказилаётган курашда очиқлик ва ошкоралик, уни оммавий ахборот воситаларида ёритиш ишларини етарли эмас ва бу ҳолат коррупциянинг асосий сабабларидан деб ҳисоблайди, деган Йўлдошев.

422