Военные учения в Узбекистане

"Жайрон" операцияси: Марказий Осиё мамлакатлари ҳарбийлари кузда Ўзбекистонга келади

495
(Янгиланган 15:49 15.06.2019)
Бундан ташқари, ФВВ ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига биологик хавфсизлик бўйича иккита мобил лабораториялар тақдим этилади

ТОШКЕНТ, 15 июн - Sputnik. Ўзбекистонда куз фаслида Марказий Осиё давлатларининг биологик хавфларга жавоб қайтариш бўйича "Жайрон" машғулотлари ўтказилади. Бу ҳақда мамлакат ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Идора хабарига кўра, 12-14 июнь кунлари Брюсселда кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий материаллар бўйича илғор тажриба марказларининг миллий координаторлари еттинчи йиғилиши ўтказилган. Учрашувда Ўзбекистон делегациясига саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Бахтиёр Ғуломов раҳбарлик қилган.

Мажлис давомида "Марказий Осиё мамлакатларида биологик хавфсизлик бўйича ихтисослаштирилган таълимни тақдим этиш ва миллий-ҳуқуқий асосни такомиллаштириш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича якуний хулосалар тақдим этилган.

"Ушбу лойиҳанинг мантиқий якуни сифатида мамлакатда жорий йил куз фаслида "Жайрон" номи остида минтақавий машғулотларни ўтказишга келишилган", - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, ФВВ ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига биологик хавфсизлик бўйича умумий миқдори бир миллион евро бўлган иккита мобил лабораториялар тақдим этилади.

495