Трущобы и небоскребы в Индии

Ўзбекистон ТИВ Ҳиндистондаги фуқароларга муҳим огоҳлантириш билан чиқди

219
(Янгиланган 13:14 17.06.2019)
Ҳиндистоннинг Биҳар штати аҳолиси зич жойлашган ҳудудларида ўткир энсефалит синдроми (Acute Encephalitis Syndrome) тарқалмоқда. Қурбонлар сони 80 кишидан ортиқ бўлиб, асосан болалардан иборат.

ТОШКЕНТ, 17 июн – Sputnik. Ўзбекистон ТИВ Ҳиндистондаги фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди .

Ўзбекистоннинг Деҳли шаҳридаги элчихонаси маълумотларига кўра, Ҳиндистоннинг Биҳар штати аҳолиси зич жойлашган ҳудудларида ўткир энсефалит синдроми (Acute Encephalitis Syndrome) тарқалмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, қурбонлар сони 80 кишидан ортиқ бўлиб, асосан болалардан иборат. Маҳаллий ҳокимият органлари касаллик тарқалишини бартараф этиш бўйича чоралар кўрмоқда.

“Шу муносабат билан, Ҳиндистондаги Ўзбекистон фуқароларига имкон қадар мазкур минтақага ташриф буюрмаслик ва эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилади”, - дейилади ТИВ хабарида.

ТИВ Ҳиндистон ва Бангладешдаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ҳиндистондаги Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолатларда мамлакатнинг Деҳли шаҳридаги элчихонасига мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатган: (9111) 24670774, 24670775, 24105640

219