Эндиликда пенсия ва нафақаларни тайинлашда яшаш жойидан маълумотнома талаб қилинмайди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда пенсия ва нафақаларни тайинлашда яшаш жойидан маълумотнома талаб қилинмайдиган бўлди.

ТОШКЕНТ, 18 июн - Sputnik. Ўзбекистонда пенсия ва нафақаларни тайинлашда яшаш жойидан маълумотнома талаб қилинмайдиган бўлди.

Купюры номиралом пятьдесят тысяч сумов - Sputnik Ўзбекистон
Шерзод Кудбиев: 60 фоиз аҳоли пенсия ҳуқуқларини шакллантирмаяпти

Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур ўзгартиришларга мувофиқ, фарзанди туғилганлиги муносабати билан бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тайинлашни сўраб ариза билан мурожаат қилган шахслардан меҳнат дафтарчасининг нусхаси ва яшаш жойидан маълумотнома талаб қилинмайди.

Шунингдек, ёшга доир пенсия ва нафақаларни, ногиронлик пенсиясини, дафн этишга бир марталик нафақа тайинлашда яшаш жойидан маълумотнома талаб қилинмайди.

Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш йиғмажилдида Ўлим тўғрисида гувоҳноманинг асли ўрнига нусхасини тақдим этилади.

Янгиликлар лентаси
0