Сетевое оборудование

“Ўзбектелеком” интернет тезлигини ошириш усулларини маълум қилди

416
“Ўзбектелеком” Wi-Fi тезлигини қандай ошириш мумкинлигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. “Ўзбектелеком” симсиз интернет тезлигини қандай ошириш мумкинлигини маълум қилди.

Компания хабарида симсиз алоқа уланиш тезлиги жуда кўп турли омилларга боғлиқ бўлиши, имкон қадар, роутер ва абонент қурилмалари бир хонада жойлашиши ва улар орасида ҳеч қандай тўсиқ (деворлар, тўсувчи буюмлар ва бошқалар) мавжуд бўлмагани маъқуллиги қайд этилган.

“Wi-Fi роутерининг техник кўрсаткичлари ва унинг созламаларига кўп нарса боғлиқ бўлади. Масалан, бугунги кунда роутерларнинг энг кенг тарқалган моделлари 2,4 ГГц (802.11n)
стандартини қўллаб-қувватлайди, янги моделлар эса 5 ГГц (802.11ac) стандартига жавоб беради. Ишлаб чиқарувчи томонидан маълум қилинган тезлик ва мазкур стандартлар 100 Мбит/сдан анча юқори, бироқ аслида, ҳақиқий тезлик жуда паст бўлиши мумкин”, - дейилади хабарда.

“Ўзтелеком” 5 ГГц (802.11ac) стандартига жавоб берувчи Wi-Fi роутерларни харид қилишни тавсия қилган. Бундай ҳолда тезлик 5 GHz частотада симсиз тармоққа нисбатан амал қилиш даври анча камроқ бўлса-да, тезлик юқори бўлади.

“Агар сиз икки диапазонли роутердан фойдалансангиз, провайдерга тўловни амалга оширадиган 100 Мбит/с. тезликда уланишнинг тўлиқ салоҳиятини очиш мумкин. Шунингдек, гигабит портлари (тезлиги WAN и LAN – 1 Гбит/с)га эга роутерни ҳам кўриб чиқишингиз мумкин”, - дея хулоса қилинган хабарда.

Интернет тезлигини қандай ошириш мумкин?

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда интернет тезлиги билан боғлик жиддий ўзгаришлар Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 9 январдаги нутқидан бошланган эди. Унда президент Ўзбекистонда интернет тармоғига уланиш нархини пасайтириш, шунингдек, уланиш тезлигини ошириш, 2020-йилгача МДҲ мамлакатлари даражасига етказиш топшириғини берган эди.

416

Россия қатор давлатлар туристлари учун ўз чегарасини очишни режалаштирмоқда

568
Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгашига қатор давлатлар туристлари учун кириш чекловларини олиб ташлаш бўйича таклиф киритди.

"Кўплаб давлатлар, иқтисоди туризмга боғлиқ бўлган давлатлар ўз чегараларини очаётгани ҳақида эълон қилди. Биз нафақат бизнинг давлатимиз ичида бўладиган, балки атрофимизда рўй бераётган ўзгаришларни ҳам муҳокама қилишимиз керак", - деди Путин РФ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

568
Приемная комиссия филиала РГУ имени Губкина в Ташкенте

Губкин университети филиалида кечки бўлим очилиши мумкин

322
(Янгиланган 14:46 30.05.2020)
Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали 2020/2021 ўқув йилида 345 нафар талабаларни қабул қилиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Россия давлат нефт ва газ университетининг филиали кечки бўлим очишни кўзламоқда. Бу ҳақдаги Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг (МТУ) Тошкент шаҳридаги филиали 2020/2021 ўқув йилида 345 нафар талабаларни қабул қилиши кутилмоқда. Бу ўтган йилдагига нисбатан 85 нафар кўп. Бироқ ўʻтган йиллардан фарқли ўлароқ, умумий квота таълимнинг иккита шакли бўйича тақсимланган: кундузги ва кундузги-сиртқи (кечки).

Шу тариқа, агар лойиҳа ўзгартиришларсиз тасдиқланса, 225 нафар абитуриент кундузги, 120 нафари – сиртқига кириши мумкин. Илгаригидек, кундузги бўлим учун квота Қашқадарё вилоятидаги ҳудудий тайёрлов бўлинмаси (ҲТБ) битирувчилари учун ўринларни ўз ичига олади. Уларга келаётган ўқув йилида 25 та ўрин ажратилади.

322
Председатель Госсовета Корейской Народно-Демократической Республики Ким Чен Ын

Ким Чен Ин эрта ёшдаги интим алоқаларни давлатга хиёнатга тенглаштирди

294
КХДР етакчисига кўра, мактаб ўқувчилари таъқиқланган материаллар ёки кераксиз сайтларга киришмаётганини назорат қилиш учун уларнинг телефонлари ёки бошқа қурилмаларини текшириб бориш зарур

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўсмирлар ўртасидаги интим алоқалар туфайли "маънавиятсизлик тобора ўсиб бораётгани" ҳақида гапирди. Бу ҳақда argumenti.ru хабар берган.

Бундан ташқари, у, эрта содир бўладиган жинсий алоқаларни давлатга хиёнатга тенглаштирди. Ёш йигит-қизларнинг бу сингари ўзини тутиши "душманларга жамиятимизни пораканда қилишда қўл келмоқда", дейди КХДР етакчиси.

New York Post нашрида ёзилишича, Ким Чен Ин буларнинг барчасида капитализм ва порнография айбдорлигини, айнан шу туфайли ўсмирлар бузилиб кетганини қайд этган.

"Сўнгги вақтларда катта синф ўқувчилари ахлоқсиз сексуал оғишларда тобора кўпроқ иштирок этмоқда ва Корея ишчи партияси Марказий қўмитаси уларга қарши қатъий чоралар кўриш бўйича директива нашр этди", - деб баёнот қилган Шимолий Корея етакчиси.

Ҳужжатга кўра, ота-оналар ва мактаб раҳбарияти "тарбиясиз ёшлар учун" жавобгар бўладилар.

Ким Чен Ин "жинсий ахлоқсизлик" ўсишини тўхтатиш йўли ҳақида ҳам фикр билдирган. КХДР етакчисига кўра, мактаб ўқувчилари таъқиқланган материаллар ёки ножоиз сайтларга кирмаётганини назорат қилиш учун уларнинг телефонлари ёки бошқа қурилмаларини мунтазам текшириб бориш зарур.

294