Эльмира Баситханова, заместитель министра здравохранения

Элмира Боситхонова янги юқори лавозимга тайинланди

734
(Янгиланган 19:30 20.06.2019)
Элмира Боситхонова Бош вазир ўринбосари ва Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимини эгаллади.

ТОШКЕНТ, 20 июн - Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Боситхонова Элмира Иркиновна бош вазир ўринбосари лавозимига тасдиқланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар бош вазир томонидан киритилган Бош вазир ўринбосари номзодини тасдиқлашди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Боситхонова Элмира Иркиновнани Бош вазир ўринбосари лавозимига маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

“Дарё” нашрининг ёзишича, Элмира Боситхонова Хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб ҳам тайинланган.

Элмира Боситхонова 1958 йилда туғилган, 1981 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтининг “даволаш иши” йўналишини тамомлаган. 1981-2011 йилларда шифокор-интерн, анестезиолог-реаниматолог, бўлим бошлиғи, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси бош шифокори. У 2011-2016 йилларда ҳам Хотин-қизлар қўмитасига раҳбарлик қилган, 2016 йилнинг 12 декабридан буён Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

734