Привлечение учителей и учеников школы номер семь Избасканского района Андижанской области к принудительному труду

Тошкентда педагогларни мажбурий меҳнатга жалб этган директор жаримага тортилди

258
(Янгиланган 18:28 22.06.2019)
Аниқланишича, Учтепа тумани 251-мактаб директори мактаб ўқитувчилари ва вояга етмаган болаларни мактаб ҳудудини ободонлаштиришга қонунга ҳилоф равишда жалб этган ва ўз тушунтириш хатида мазкур ҳолатни тўлиқ тан олган

ТОШКЕНТ, 22 июн - Sputnik. Тошкент шаҳри Учтепа туманида педагог ходимларни мажбурий меҳнатга жалб этган директорга нисбатан маъмурий жазо чораси қўлланилди, деб хабар қилмоқда вазирлик матбуот хизмати.

Сал олдин ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги 251-мактаб директори педагог ходимларни мажбурий меҳнатга жалб этганлиги ҳақидаги хабар тарқалган. Хабарда айтилишича, мактаб раҳбари бир гуруҳ ўқитувчиларни мактаб ҳудудини тозалашга ва дарахт шохларини ташишга мажбур этган.

Ўқитувчилар томонидан қилинган шикоятдан сўнг Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ушбу вазият ўрганилган.

Аниқланишича, Учтепа тумани 251-мактаб директори Ф.Содиқова мактаб ўқитувчилари ва вояга етмаган болаларни мактаб ҳудудини ободонлаштиришга қонунга ҳилоф равишда жалб этган ва ўз тушунтириш хатида мазкур ҳолатни тўлиқ тан олган.

Ўрганиш якунлари бўйича Содиқова МжТКнинг 51-моддаси иккинчи қисми билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.

258