ТИВ: Қозоғистонда юз берган портлашларда ўзбекистонликлар жабр кўрмаган

198
(Янгиланган 10:14 25.06.2019)
Туркистон вилояти Арис шаҳрида юз берган қатор портлашлар оқибатида бир киши ҳалок бўлган — унинг автомобилига портловчи модда тушган. 71 киши жабр кўрган, улардан 15 нафари, шу жумладан икки болакай касалхоналарга ётқизилган

ТОШКЕНТ, 25 июн - Sputnik. Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Арис шаҳри ҳарбий қисми ҳудудидаги портлашлар натижасида жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжуд эмас, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Таъкидланишича, бу Туркистон вилояти бўйича Фавқулодда вазиятлар департаменти томонидан тасдиқланди.

"Вазият Бош консулхона назоратига олинган", - дейилади хабарда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонасига (тел.: +7-717-295-42-52) ёки Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига (тел.: +7-727-291-11-78) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади.

Эслатиб ўтамиз, 24 июнь куни эрталаб соат 09:20да Қозоғистоннинг Арис шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмнинг омборхонасида кучли портлаш содир бўлган эди.

198