Цыган-наркоторговец, задержанный сотрудниками наркополиции

Наркотик моддаларни чегарадан олиб ўтишда "жонли контейнер" усули оммалашмоқда - божхона

631
(Янгиланган 21:04 26.06.2019)
Ўзбекистонда 2018 йилда гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларни амалга оширганлиги учун ушланган шахсларнинг 46 нафарини чет эл фуқаролари ташкил этган

ТОШКЕНТ, 26 июн - Sputnik. Наркотик воситалар транспортировкаси, давлат чегарасини ноқонуний юк билан кесиб ўтиш осон иш эмас. Шу боис, контрабандистлар йилдан-йилга инсон хаёлига келмаган усулларни ўйлаб топишга ҳаракат қилишади.

Ўзбекистон божхона қўмитаси ахборот хизмати маълумотига кўра, сўнгги вақтларда наркотик моддаларни ҳаво йўллари, почта жўнатмалари, шунингдек, чегара постлари орқали автомобил ўриндиқлари ғилофи остига яширган ҳолда олиб ўтишга уринишлар кўпроқ кўзга ташланмоқда.

Ҳаво йўллари орқали наркотик воситаларни ўзидан жонли контейнер сифатида фойдаланган, яъни ютган ҳолда олиб ўтишга уринишлар ҳам учрамоқда.

Маълумотларга кўра, шу йилнинг 5 ойи мобайнида гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ 1474 та, хусусан, наркотик моддаларни Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний олиб кириш билан боғлиқ 58 та, таркибида наркотик моддалари бор ўсимликларни етиштириш билан боғлиқ 336 та, наркотик моддаларни олиб ўтиш билан боғлиқ 538 та, наркотик моддаларни сақлаш билан боғлиқ 531 та жиноий ҳолатлар аниқланган.

Ўзбекистонда 2018 йилда гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларни амалга оширганлиги учун ушланган шахсларнинг 46 нафарини чет эл фуқаролари ташкил этган. Улар Афғонистон (15), Қозоғистон (10), Тожикистон (7); Россия (5); Қирғизистон (5); Арманистон (1); Франция (1); Италия (1); Корея (1) фуқароларидир. Улардан жами 190,6 кг гиёҳванд моддалар мусодара қилинган.

631
Государственный департамент США

АҚШ "ИД"нинг бош ташвиқотчиси ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

43
Аниқлик киритилишича, Абу Бакр ал-Ғариб сифатида машҳур бўлган Рамадон Иорданияда туғилган. У ҳақдаги маълумот учун 3 миллион АҚШ доллари ваъда қилинган

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. АҚШ "Ислом давлати" террористик уюшмасининг катта раҳбари ва бош ташвиқотчиси Муҳаммад Хадир Мусо Рамадоннинг қўлга олинишида асқотадиган маълумот учун уч миллион долларгача мукофот пули тўлашга тайёр.

Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти хабар бермоқда.

"У "ИД" уюшмасининг ОАВ соҳасидаги узоқ вақтдан буён ишлаётган ва юқори амалдорларидан бири бўлиб, оммавий ахборот воситаларида кундалик операцияларни, жумладан глобал тармоқдаги "ИД" тарафдорларининг контентини ҳам қўшиб бошқариб боради … Рамадон "ИД"нинг бутун дунё бўйича ташвиқот руҳидаги алоҳида шахсларни радикаллаштириш, ёллаш ва иғво қилиш  бўйича операцияларида муҳим рол ўйнаган. У айби бўлмаган фуқароларни қийноққа солиш ва оммавий қатл этиш саҳналари акс этган ташвиқот руҳидаги кўпсонли видеороликлар, мақолалар ва онлайн-платформаларни режалаштириш, мувофиқлаштириш ва ишлаб чиқариш бўйича раҳбарлик фаолиятини амалга оширган", - деб хабар қилади давлат департаменти.

Аниқлик киритилишича, Абу Бакр ал-Ғариб сифатида машҳур бўлган Рамадон Иорданияда туғилган.

43

Марказий Осиёда ёзда аномал жазирама бўлади - иқлимшунослар башорати

908
МДҲ давлатлари синоптиклари тахминига кўра, келаётган ёз фаслида Марказий Осиёда аномал иссиқ бўлиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Марказий Осиёда ёзда аномал иссиқ бўлиши кутилмоқда, деб хабар қилди РИА Новости мавсумий прогнозлар бўйича МДҲ мамлакатлари иқлим бўйича 18-форуми (NEACOF-18) материалларига таянган ҳолда.

Ёзги мавсумда Ўзбекистонда ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ўта иссиқ ҳаво бўлиши эҳтимоли 40%га яқинни ташкил этади.

Иқлимшуносларнинг таъкидлашича аномал иссиқ бошқа минтақаларда, шу жумладан Сибирьда ҳам кузатилиши кутилмоқда.

Экспертлар сўзларига кўра, прогнозлар натижалари ноаниқлиги туфайли ҳозирча ҳаво температураси кўпйиллик ўртача миқдорларга тенг бўлиши кутилмоқда.

908