Юлдуз Усманова

Сиёсатга аралашма: Юлдуз Усмонова Гулнорани соғинган артистларга маслаҳат берди

1327
(Янгиланган 18:16 27.06.2019)
Юлдуз Усмонова эстрада юлдузларига ўғрининг тарафини олмасликни маслаҳат берган

ТОШКЕНТ, 27 июн - Sputnik. Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Гулнора Каримовани соғинган санъаткорларга атаб, видео-мурожаат тайёрлади. Ўзининг Инстаграмида эълон қилган видео-роликда санъаткор эстрада юлдузларини "бу сафар жудаям ҳаддидан ошганликда" айблаган.

"Санъаткорларимизнинг Гулнора Каримовани қаттиқ соғиниб, юраклари эзилиб кетибди. Чиқади бошларингга бало бўлиб.
Мендан сўрасаларинг бўлади, эрталабгача хизматларини қилиб, пулимни ололмаган кунларим бўлган. Қачон кўзларинг очилади? Бугун ашула айтябсан, эртага ҳеч ким эмассан. Нега халқни бошини айлантиряпсанлар?", - деган санъаткорларга мурожаатида Юлдуз Усмонова ва нега Каримовани соғинмаслигини тушунтирар экан, "қайси ўғрини соғинишим керак, у ўғри-ку", деган.

Усмонова Гулнора Каримовани соғиниб, пост ёзаётган эстрада юлдузларига "хом-хатала гапларни" йиғиштиришни, сиёсатга аралашмасликни маслаҳат берган.

"Ижод қилинглар, микрофонни олиб, тузук ашула айтишни ўрганинглар. Сиёсатчилар бизга тегар эди, биз хафа бўлиб, интервью берар эдик. Бугун тегмаябди. Нега сизлар тегябсизлар сиёсатчиларга? Аччиғим келаётгани шу", - деган у.

Шунингдек, Юлдуз Усмонова соғинаётларга қарата "отларингни битта-битта айтаман, халқ битта-битта тупурса, лаънатнинг ичида қолиб кетасан", деган.

1327
Сегодня с этой целью в 514 махаллях 11 районов г. Ташкента под девизом Мы защитим нашу махаллю от коронавируса были созданы пункты общественного контроля

Тошкент шаҳрида аҳоли орасида яна 7 кишида коронавирус аниқланди

193
(Янгиланган 10:25 28.05.2020)
Айни пайтда 2668 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган. 714 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 1 нафари ўта оғир аҳволда, 3 нафари эса оғир аҳволда.

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 27 нафарга ошди ва 3396тани ташкил этмоқда, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Янги касалланиш ҳолатларининг 16 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 7 нафар аҳоли орасида, Самарқанд вилоятида 1 нафар аҳоли орасида, Тошкент вилоятида эса 1 нафар аҳоли орасида, 2 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Айни пайтда 2668 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган. 714 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 1 нафари ўта оғир аҳволда, 3 нафари эса оғир аҳволда.

193
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Гостиница Узбекистан в центре Ташкента

"Ўзбекистон" меҳмонхонасининг давлат улуши сотилди

123
Сингапур компанияси 24 ой ичида 23,2 миллион доллар тўлаши ва 1,5 йил ичида 100 миллиард сўм инвестиция киритиши керак.

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Тошкентдаги "Ўзбекистон" меҳмонхонасидаги давлат улуши оммавий ким ошди савдосида сотилди, деб хабар беради Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот хизмати.

"Ўзбекистон" меҳмонхонасининг 80,134 фоиз  давлат улуши оммавий ким ошди савдоси орқали сотилди", - дейилади хабарда.

Давлат тендер комиссияси Сингапурнинг Bashan Investment Group PTE LTD-ни танлаб олди. Компания 24 ой ичида 23,2 миллион доллар тўлаши ва 1,5 йил ичида 100 миллиард сўм инвестиция киритиши керак.

Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекистон" меҳмонхонаси охирги марта 2019 йил феврал ойида 33 миллион долларга сотувга қўйилган эди. Бунгача у уч маротаба ким ошди савдосига қўйилган эди.

"Ўзбекистон" меҳмонхонаси 1974 йилда қурилган. Сўнгги марта реконструкция ишлари 2010 йилда амалга оширилган.

Кўп қаватли меҳмонхона биноси очиқ китоб шаклига ўҳшайди. Халқ орасида у "узбечка" деб номланади. Меҳмонхона 243 та хонадан иборат.

123
Строители

Самарқандда карантин шифохона қуриляпти

17
Ушбу мажмуада турли касалликлар, шу жумладан юқумли касаллик даволанади. У ерда даволаш ва жонлантириш бўлимларини ташкил қилиш кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Самарқандда ҳарбий шаҳарча ҳудудида 100 кишилик карантин шифохона қуриляпти. Қурилишни бир ой муддат ичида якунлаш режалаштирилган. УзА. хабарига асосан.

“Янги мажмуада турли касалликлар, шу жумладан юқумли касалликлар даволанади. Даволаш ва жонлантириш бўлимларини ташкил қилиш кўзда тутилган”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, мазкур ҳудуднинг ўзида тиббиёт ходимлари учун уй-жой қурилмоқда.

Ҳарбий шаҳарча ёндош ҳудудида 1000 кишилик карантин мажмуа қурилиши бошланган. 

Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимов қурилиш вазирлигининг масъул раҳбарлари билан биргаликда объект ва қурилиш лойиҳаси билан танишиб, тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди. Келгусида бу тиббиёт муассасаларини Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига топшириш режалаштирилмоқда.

17
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси