Жара в Москве

Тошкент шаҳар ҳокими аномал жазирамага қарши кураш бўйича фармойиш қабул қилди

931
(Янгиланган 08:06 29.06.2019)
Ҳужжатда июль ойида кузатиладиган аномал исиш даврида эҳтиёткорлик нуқтаи назаридан муҳим бўлган вазифалар белгиланган

ТОШКЕНТ, 29 июн - Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокими аномал иссиқ даврда хавфсизлик чораларини кўриш бўйича фармойиш қабул қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ҳужжатда июль ойида кузатиладиган аномал исиш даврида эҳтиёткорлик нуқтаи назаридан муҳим бўлган вазифалар белгиланган, аҳоли ҳаёти ва соғлиғи, давлат, жисмоний ва юридик шахслар мулкини ишончли сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида қатор чора-тадбирлар белгиланган.

Хусусан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ҳамкорлигида мулкчилик шаклидан қатъий назар Тошкент шаҳридаги жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган ишлаб чиқариш, умумий овқатланиш ва савдо шохобчалари, бозорлар ва савдо комплексларида ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитария-эпидемиологик хавфсизлик масалаларига қаратилган санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя қилиш масалалари бўйича ўрганиш олиб борилади ва тушунтириш-тарғибот ишлари ўтказилади.

Тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиш натижалари бўйича аниқланган камчликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар тайёрлаб берилади ва ижроси таъминланиши назоратга олинади.

Шунингдек, фармойишда ёнғинлар пайдо бўлишига олиб келадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, объектлардаги ёнғин хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ходимларнинг малакасини ошириш кўзда тутилган.

931

Россия қатор давлатлар туристлари учун ўз чегарасини очишни режалаштирмоқда

906
Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгашига қатор давлатлар туристлари учун кириш чекловларини олиб ташлаш бўйича таклиф киритди.

"Кўплаб давлатлар, иқтисоди туризмга боғлиқ бўлган давлатлар ўз чегараларини очаётгани ҳақида эълон қилди. Биз нафақат бизнинг давлатимиз ичида бўладиган, балки атрофимизда рўй бераётган ўзгаришларни ҳам муҳокама қилишимиз керак", - деди Путин РФ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

906
Приемная комиссия филиала РГУ имени Губкина в Ташкенте

Губкин университети филиалида кечки бўлим очилиши мумкин

396
(Янгиланган 14:46 30.05.2020)
Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали 2020/2021 ўқув йилида 345 нафар талабаларни қабул қилиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Россия давлат нефт ва газ университетининг филиали кечки бўлим очишни кўзламоқда. Бу ҳақдаги Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг (МТУ) Тошкент шаҳридаги филиали 2020/2021 ўқув йилида 345 нафар талабаларни қабул қилиши кутилмоқда. Бу ўтган йилдагига нисбатан 85 нафар кўп. Бироқ ўʻтган йиллардан фарқли ўлароқ, умумий квота таълимнинг иккита шакли бўйича тақсимланган: кундузги ва кундузги-сиртқи (кечки).

Шу тариқа, агар лойиҳа ўзгартиришларсиз тасдиқланса, 225 нафар абитуриент кундузги, 120 нафари – сиртқига кириши мумкин. Илгаригидек, кундузги бўлим учун квота Қашқадарё вилоятидаги ҳудудий тайёрлов бўлинмаси (ҲТБ) битирувчилари учун ўринларни ўз ичига олади. Уларга келаётган ўқув йилида 25 та ўрин ажратилади.

396

Россия ССВ COVID-19ни даволаш учун дорилар рўйхатини кенгайтирди

10
Россияда катта ёшдаги коронавирус беморларини даволаш учун дорилар рўйхатини кенгайтирилди. Янги версияда барча бўлимлар қайта ишланган ва кенгайтирилган. Хусусан, даволашнинг янги усули тақдим этилган.

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги катта ёшдаги коронавирус беморларни даволаш учун дорилар рўйхатини кенгайтирди.

Рўйхатда ИФН-β1b рекомбинанти, ИФН-α рекомбинанти ва Умифеновир билан биргаликда қўллаш керак бўлган Фавипиравир, Гидроксизлорохин, Мефлохин, Азитромицин, Лопинавир ва Ритонавир каби дорилар кўрсатилган.

Тасдиқланган касалликни даволашнинг еттинчи методик тавсиялар версияси Россия ва хориж клиник тажрибаси асосида ишлаб чиқилган.

Янги версияда барча бўлимлар қайта ишланган ва кенгайтирилган. Хусусан, даволашнинг янги усули тақдим этилган.

Шунингдек, вазирлик тиббиёт муассасаларига келаётган барча беморлардан антитанача ва COVID-19га тест олишни тавсия қилган.

Россияда аниқланган коронавирус ҳолати 432 мингдан ошган. Шулардан 195 мингдан зиёди тузалиб кетган. 5 215 та ўлим ҳолати қайд этилган.

10