Узбекские авиалинии приняли в эксплуатацию еще один самолет Boeing 787-8 Dreamliner

Ҳаво йўллари бешинчи "Dreamliner"га эга бўлди

298
(Янгиланган 20:40 02.07.2019)
2020 йилда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК худди шундай турдаги олтита авиалайнерга эга бўлади ва МДҲда худди шу турдаги ҳаво кемаларини эксплуатация қилаётган етакчи давлатга айланади

ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. Бугун, 2 июль куни Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортида бешинчи Boeing 787-8 Dreamliner қўнди, деб хабар берди Ўзбекистон миллий авиакомпанияси матбуот хизмати.

Сиэтлдан Тошкентга тўғридан-тўғри парвоз ўн икки ярим соат давом этди.

Янги лайнер МАКни замонавий авиация техникаси билан таъминлаш ва ҳаво кемалари паркини янгилаш ва кенгайтириш бўйича инвестицион лойиҳа доирасида сотиб олинган.

У 246 нафар йўловчини ташишга мўлжалланган: шулардан 24 таси - бизнес-класс ва 222таси - эконом-класс.

Ўзбекистон Ҳаво йўллари Марказий Осиёда биринчи бўлиб Boeing 787-8 Dreamlinerга буюртма берган давлат бўлди. МАК "Орзу лайнери"ни 2016 йил сентябридан эксплуатация қилишни бошлаган.

Айни вақтда шу турдаги авиалайнерда Европа, Осиё, Америка, Аляскадан Янги Зеландиягача бўлган давлатларга парвозлар амалга оширилмоқда.

2020 йилда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК худди шундай турдаги олтита авиалайнерга эга бўлади ва МДҲда худди шу турдаги ҳаво кемаларини эксплуатация қилаётган етакчи давлатга айланади.

298

Россия қатор давлатлар туристлари учун ўз чегарасини очишни режалаштирмоқда

906
Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгашига қатор давлатлар туристлари учун кириш чекловларини олиб ташлаш бўйича таклиф киритди.

"Кўплаб давлатлар, иқтисоди туризмга боғлиқ бўлган давлатлар ўз чегараларини очаётгани ҳақида эълон қилди. Биз нафақат бизнинг давлатимиз ичида бўладиган, балки атрофимизда рўй бераётган ўзгаришларни ҳам муҳокама қилишимиз керак", - деди Путин РФ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

906
Приемная комиссия филиала РГУ имени Губкина в Ташкенте

Губкин университети филиалида кечки бўлим очилиши мумкин

396
(Янгиланган 14:46 30.05.2020)
Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали 2020/2021 ўқув йилида 345 нафар талабаларни қабул қилиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Россия давлат нефт ва газ университетининг филиали кечки бўлим очишни кўзламоқда. Бу ҳақдаги Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг (МТУ) Тошкент шаҳридаги филиали 2020/2021 ўқув йилида 345 нафар талабаларни қабул қилиши кутилмоқда. Бу ўтган йилдагига нисбатан 85 нафар кўп. Бироқ ўʻтган йиллардан фарқли ўлароқ, умумий квота таълимнинг иккита шакли бўйича тақсимланган: кундузги ва кундузги-сиртқи (кечки).

Шу тариқа, агар лойиҳа ўзгартиришларсиз тасдиқланса, 225 нафар абитуриент кундузги, 120 нафари – сиртқига кириши мумкин. Илгаригидек, кундузги бўлим учун квота Қашқадарё вилоятидаги ҳудудий тайёрлов бўлинмаси (ҲТБ) битирувчилари учун ўринларни ўз ичига олади. Уларга келаётган ўқув йилида 25 та ўрин ажратилади.

396

Россия ССВ COVID-19ни даволаш учун дорилар рўйхатини кенгайтирди

2
Россияда катта ёшдаги коронавирус беморларини даволаш учун дорилар рўйхатини кенгайтирилди. Янги версияда барча бўлимлар қайта ишланган ва кенгайтирилган. Хусусан, даволашнинг янги усули тақдим этилган.

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги катта ёшдаги коронавирус беморларни даволаш учун дорилар рўйхатини кенгайтирди.

Рўйхатда ИФН-β1b рекомбинанти, ИФН-α рекомбинанти ва Умифеновир билан биргаликда қўллаш керак бўлган Фавипиравир, Гидроксизлорохин, Мефлохин, Азитромицин, Лопинавир ва Ритонавир каби дорилар кўрсатилган.

Тасдиқланган касалликни даволашнинг еттинчи методик тавсиялар версияси Россия ва хориж клиник тажрибаси асосида ишлаб чиқилган.

Янги версияда барча бўлимлар қайта ишланган ва кенгайтирилган. Хусусан, даволашнинг янги усули тақдим этилган.

Шунингдек, вазирлик тиббиёт муассасаларига келаётган барча беморлардан антитанача ва COVID-19га тест олишни тавсия қилган.

Россияда аниқланган коронавирус ҳолати 432 мингдан ошган. Шулардан 195 мингдан зиёди тузалиб кетган. 5 215 та ўлим ҳолати қайд этилган.

2