ЮНЕСКО Шаҳрисабз бўйича қарор қабул қилди

581
(Янгиланган 21:41 02.07.2019)
ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мерос масалаларига бағишланган йиғилишида Шаҳрисабз бўйича қарор қабул қилинди

ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. Шаҳрисабз тарихий маркази ЮНЕСКО томонидан Умумжаҳон меросининг хавф остидаги объектлар рўйхатида қолдирилди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов Фейсбукда хабар берди.

"ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мерос масалаларига бағишланган 43-сессиясида Шаҳрисабз бўйича қарор қабул қилинди. Ҳужжатда Ўзбекистон раҳбарияти томонидан бутунжаҳон меросга кирувчи объектларни ҳимоя қилиш бўйича қабул қилинган чоралар, ҳамда ҳукумат томонидан тарихий шаҳарларда қурилиш ишларини тўхтатиб туриш ҳақидаги қарори олқишланиши таъкидланган. Ҳужжатда шаҳарни ривожлантириш бўйича аниқ тавсиялар мавжуд ва Шаҳрисабз хавф остидаги объект рўйхатида қолдирилиши ҳақида айтиб ўтилган. Ўзбекистон томони икки йил ичида шаҳарни регенерация қилиш бўйича режа лойиҳасини ишлаб чиқиш мажбуриятини олди", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Баку шаҳрида ўтказилаётган ЮНЕСКО Бутунжаҳон маданий меросининг 43-сессиясида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда.

581

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 28 мингдан ошди

272
(Янгиланган 10:13 06.08.2020)
Ҳозирда коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг 799 нафари оғир, 228 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 28 069 нафарга етди, деб хабар бермоқда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати.

Янги касалланиш ҳолатларининг 147 нафари Тошкент шаҳрида, 129 нафари Тошкент вилоятида аниқланган.

Шу билан бирга, коронавирусга чалинган яна икки бемор - Мирзо Улуғбек туманида яшаган 48 ёшли эркак ҳамда Юнусобод туманида яшаган 62 ёшли аёл вафот этган. Жами қурбонлар сони 173 тани ташкил қилмоқда.

Инфекцияга чалинган 18 783 (67 %) нафар фуқаролар соғайган.

Ҳозирда республикада 9 113 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 799 нафари оғир, 228 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунё бўйича сўнгги сутка давомида янги турдаги коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 206 709 нафарни ташкил қилган, 5 116 инсон ушбу вирус қурбонига айланган.

БССТ маълумотларига кўра, COVID-19 юқтирганлар сони жами 18 354 342 кишини ташкил қилмоқда. 696 147 беморлар вирус қурбонига айланган.

272
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Лола Каримова Голивуддаги учта шоҳона виллани сотувга қўйди фото

658
(Янгиланган 09:54 06.08.2020)
Данғиллама уйларнинг баҳоси 5,9 миллиондан 6,5 миллионга қадар. Кўчмас мулк 2014 йилнинг ёзида харид қилинган.

ТОШКЕНТ, 5 авг - Sputnik. Ўзбекистоннинг биринчи президентининг кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева Голливуд Хиллзда учта данғиллама уйни сотувга қўйди.

Бу Лос-Анжелес (АҚШ)нинг энг нуфузли ҳудудларидан биридир. Ҳар бир уйнинг баҳоси 5,9—6,5 миллион доллар атрофида.

Dirt нашри хабарига кўра, эр-хотин Тиллаевлар кўчмас мулкни 2014 йилнинг ёзида харид қилишган. Ўшанда улар виллалар учун 16,1 миллион долларга яқин маблағ сарфлаганлар. Ҳозирда сотувдан эр-хотин 18,9 миллион доллар олишни режалаштирмоқда.

Биринчи вилла

Биринчи турар-жой - сотувга қўйилган виллалар орасида энг қимматбаҳоси. У тахминан 6,495 миллион долларга баҳоланган.

Первый дом, выставленный на продажу

2007-2014 йилларда уч қаватли вилла NFL собиқ юлдузи Режи Буш ва унинг собиқ маъшуқаси Ким Кардашьянга тегишли бўлган.

Первый дом, выставленный на продажу

Уйда шоҳона кинотеатр бор.

Первый дом, выставленный на продажу

Ётоқхоналарнинг биридан Голливуд адирлари кўриниб туради - ғаройиб манзара. Уйда жами учта ётоқхона бор Всего в доме три спальни.

Первый дом, выставленный на продажу

Шоҳона ваннахона ҳам эътирофга лойиқ. Бундай хоналар сони виллада камида бешта.

Первый дом, выставленный на продажу

Шунингдек, уйда лифт, бассейн ва спа сингари бошқа қулайликлар ҳам бор.

Первый дом, выставленный на продажу

Иккинчи вилла

Иккинчи виллани эр-хотин 6,395 миллион долларга пулламоқчи.

Второй дом, выставленный на продажу

Уй марокаш стилида қурилган.

Второй дом, выставленный на продажу

Бунда майда деталлар - светильниклардан тортиб, эшиклар очилиши кабиларгача эътибор қаратилган.

Второй дом, выставленный на продажу

Нашр ёзишича, турар-жой тўртта ётоқхонага эга ва суратда кўриб турганингиз улардан биридир.

Второй дом, выставленный на продажу

Бундан ташқари, вилла бешта ваннахонага эга.

Второй дом, выставленный на продажу

Кечалари қасрдан Голливуднинг ажабтовур манзараларини томоша қилиш мумкин.

Второй дом, выставленный на продажу

Учинчи вилла

Учинчи бошпана - сотувга қўйилган виллалар орасида энг арзонидир. У 5,995 миллион долларга баҳоланган.

Третий дом, выставленный на продажу

Уй сокин ва камтарона услубда безатилган.

Третий дом, выставленный на продажу

Бу турар-жой ҳам олдингиси сингари тўртта ётоққа эга.

Третий дом, выставленный на продажу

Турар-жой шоҳона ҳаёт кечириш учун барча қулайликларга эга: орқа ҳовлида бассейн, барбекю, камин ва кўплаб бошқа қулайликлар бор.

Третий дом, выставленный на продажу

Шунингдек, сеҳрли манзара очиладиган шинам веранда ҳам мавжуд.

Третий дом, выставленный на продажу

Таъкидланишича, сўнгги йиллар мобайнида виллалар ижарага берилган. На Лола Каримова-Тилляева, на унинг турмуш ўртоғи бу уйларда яшашмаган.

658
Плачущий ребенок

Фарғонада беш фарзандига алиментдан қарздор бўлиб қолган ота қочиб кетишни афзал кўрди

34
(Янгиланган 18:13 06.08.2020)
Мурожаатларга кўра, аксарият ҳолларда, алиментдан қарздор вилоятдаги оталар Тошкент шаҳрида ва хорижда (Росссия Федерацияда) яширинишлари аниқланган.

ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik. Фарғона вилоятида беш нафар фарзандига алимент тўлашни истамаган эркак оиласидан яширинишни афзал кўрди. Қидирувдаги "ношуд ота" шу кунларда қўлга тушди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ахборот-хизмати раҳбари.

Таъкидланишича, 2016 йилдан буён алимент тўлаш мажбурияти юклатилган ота - Т.Ғаниев - Фарғона вилоятидан бўлган. 2019 йил октябрь ойидан бошлаб давлат ижрочиси уни яшаш манзилидан топа олмай қолган. Маҳалла-кўй, қўни-қўшнилари ҳам у ҳақда маълумот бера олмаган.

Шундан сўнг, давлат ижрочиси томонидан қарздорга нисбатан қидирув эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Қарийб бир йил мобайнида дараги бўлмаган ашаддий алиментчи жорий йил июль ойи охирида Ўзбекистон туманидаги боғдорчилик фермер хўжаликларида ёлланма ишчи сифатида ишлаб юрган жойида Бюронинг Ўзбекистон туман бўлими қидирув гуруҳи ва туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ушланган.

Маъмурий баённома расмийлаштирилаётган вақтда эркак алиментдан қарзи - 11 млн 879 минг сўм пулларни танишлари орқали бўлимга олиб келтириб, 5 нафар фарзандларини ёлғиз катта қилаётган ундирувчи О.Ғаниевага нақд санаб топширган.

Шунингдек, ўтказилган профилактика тадбирлари натижасида у келгусида алимент тўловларини ойма-ой тўлаб бориши, яширинмаслиги ва яшаш жойидан кетиб қолмаслиги ҳақида ваъда берган.

МИБ ахборот хизмати маълумотига кўра, жорий йил 1 июль куни ҳолатига кўра, идорага келиб тушган 992 мингдан зиёд ижро ҳужжатларининг 245 мингдан ортиғини (24 фоизини) алимент тўловларига оид ҳужжатлар ташкил қилади. 2019 йилда бу кўрсаткич 224 мингтани ташкил қилган.

126 минг 710 га яқин алимент қарздорлари тўловларни ўз вақтида тўлаб келаётган бўлса, 58 минг 190 га яқинининг ижро ҳужжати бўйича алимент пуллари давлат ижрочилари томонидан қарздорларга мажбурий ижро этиш чораларини қўллаш орқали ундириб келинмоқда.

Мурожаатларга кўра, аксарият ҳолларда, алиментдан қарздор вилоятдаги оталар Тошкент шаҳрида ва хорижда (Росссия Федерацияда) яширинишлари аниқланган.

34