Как делают автомобили GM Uzbekistan

GM Uzbekistan ўз номини ўзгартирди. Буёғи энди нима бўлади?

1127
(Янгиланган 22:28 05.07.2019)
"Альянс GM Uzbekistan" концепциясини ривожлантириш доирасида маслаҳат ва техник кўмак тақдим этишга йўналтирилган GM Advisory Services компанияси ташкил этилади. Ушбу ўзгаришлар Ўзбекистондаги енгил автомобиллар бозорини монополиядан чиқариш ва Chevrolet дан ташқари янги брендларни яратишга қаратилган

ТОШКЕНТ, 5 июл - Sputnik. GM Uzbekistan ўз номини ўзгартиргани билан, бу унинг иш сифатига таъсир этмайди. Янги ўзгаришлар бизга янги моделларни ўзлаштириш учун йўл очмоқда, деди Асака шаҳрида ОАВ вакиллари учун ўтказилган пресс-тур давомида Uzauto Motors бош директори вазифасини ижро этувчи Рустам Ражабов.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар кўплаб давлатларга экспорт қилинади, истиқболли бозор Россия бўлиб қолмоқда.
Узавтомоторс / ASKAR YACUBOV для Sputnik Узбекистан

Ражабовнинг айтишича, иккиёқлама имзоланган "Альянс GM Uzbekistan" халқаро ҳужжатига кўра, GM Ўзбекистон бозорини тарк этгани йўқ. У техник кўмак беришда давом этади ва автомобиллар, двигателлар ҳамда комплектловчилар ишлаб-чиқарилиши учун компонентларни етказишда давом этади. "Ўзавтосаноат" эса General Motorsнинг айрим моделларини ишлаб чиқаришда давом этади.

"GM кетди, деб ёзишяпти, йўқ, у кетмади. Иш фаолиятимиз ўзгармади, ном ўзгарди, холос. "GM қолса бўлмасмиди?", деб савол беришаяпти. Йўқ, қолса бўлмасди. Ўтган йили биз бу ҳақда айтган эдик. GM ўз улушини Ўзбекистон ҳукуматига сотди. Эндиликда бу туфайли маҳсулотларни маҳаллийлаштиришни чуқурроқ амалга оширадиган тизимга ўтдик. Ушбу ребрендинг Ўзбекистон учун фойдали бўлади. Мисол учун, илгарилари GM билан ишлаганимизда, уларнинг катта-катта техник марказлари бор эди, улар ҳамма нарсани ихтиро қиларди, биз ҳеч нарса қилолмасдик. Ҳатто машинани фараси ёхуд рангини ҳам ўзгартиролмасдик. Бунинг учун Америкага ёки Кореяга чиқишга тўғри келарди. Мана бугун биз бу борада мустақилликка эга бўлдик", - дея тушунтирди Ражабов.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ GM Uzbekistan Chevrolet Equinox кроссовер ва Сhevrolet Trailblazer йўлтанламасининг тақдимотини ўтказган эди.

"Альянс GM Uzbekistan" концепциясини ривожлантириш доирасида маслаҳат ва техник кўмак тақдим этишга йўналтирилган GM Advisory Services компанияси ташкил этилади. Ушбу ўзгаришлар Ўзбекистондаги енгил автомобиллар бозорини монополиядан чиқариш ва Chevrolet дан ташқари янги брендларни яратишга қаратилган.

1127

Марказий Осиёда ёзда аномал жазирама бўлади - иқлимшунослар башорати

323
МДҲ давлатлари синоптиклари тахминига кўра, келаётган ёз фаслида Марказий Осиёда аномал иссиқ бўлиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Марказий Осиёда ёзда аномал иссиқ бўлиши кутилмоқда, деб хабар қилди РИА Новости мавсумий прогнозлар бўйича МДҲ мамлакатлари иқлим бўйича 18-форуми (NEACOF-18) материалларига таянган ҳолда.

Ёзги мавсумда Ўзбекистонда ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ўта иссиқ ҳаво бўлиши эҳтимоли 40%га яқинни ташкил этади.

Иқлимшуносларнинг таъкидлашича аномал иссиқ бошқа минтақаларда, шу жумладан Сибирьда ҳам кузатилиши кутилмоқда.

Экспертлар сўзларига кўра, прогнозлар натижалари ноаниқлиги туфайли ҳозирча ҳаво температураси кўпйиллик ўртача миқдорларга тенг бўлиши кутилмоқда.

323
Сегодня с этой целью в 514 махаллях 11 районов г. Ташкента под девизом Мы защитим нашу махаллю от коронавируса были созданы пункты общественного контроля

Тошкент шаҳрида аҳоли орасида яна 7 кишида коронавирус аниқланди

196
(Янгиланган 10:25 28.05.2020)
Айни пайтда 2668 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган. 714 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 1 нафари ўта оғир аҳволда, 3 нафари эса оғир аҳволда.

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 27 нафарга ошди ва 3396тани ташкил этмоқда, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Янги касалланиш ҳолатларининг 16 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 7 нафар аҳоли орасида, Самарқанд вилоятида 1 нафар аҳоли орасида, Тошкент вилоятида эса 1 нафар аҳоли орасида, 2 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Айни пайтда 2668 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган. 714 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 1 нафари ўта оғир аҳволда, 3 нафари эса оғир аҳволда.

196
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Кобра

Пулсиз қолишдан қўрққан эркак рафиқасини илонга чақтириб ўлдирди

39
Ҳиндистоннинг Керала штатида истиқомат қилувчи 27 ёшли Сураж исмли эркак рафиқасини илон ёрдамида ўлдирди.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Ҳиндистоннинг Керала штатида истиқомат қилувчи эркак рафиқасини илон ёрдамида ўлдирди. Бу ҳақда India Today хабар қилди.

27 ёшли Сураж исмли эркак икки марта рафиқасининг жонига қасд қилишга ҳаракат қилди.

Биринчи марта - 2 март куни у ётоқхонасига заҳарли илонни қўйиб юборганди. Илон чақиши оқибатида аёл сал кам икки ой шифохонада даволанди.  

Кейинчалик шифохонадан чиққан аёл ота-онасининг уйига олиб келинди.

7 май куни Сураж унинг хонасида қолиб, ухлаб ётган хотинининг олдига кобрани қўйиб юборди. Бу сафар аёл омон қолмади.

Кўп ўтмай, эркак ўз хотинининг мулкига эгалик қилишга ҳаракат қилади ва марҳуманинг ота-онаси бу тергов учун сабаб деб ҳисобладилар.

Фожиа олдидан Сураж заҳарли илонлар эгаларига қўнғироқ қилгани, шунингдек, интернет орқали илонларнинг ҳатти-ҳаракатини ўрганиб чиққани маълум бўлди.

Полиция маълумотларига кўра, Сураж ажрашган тақдирда мулксиз қолишдан қўрқган.

39