Военнослужащие Узбекистана и Беларуси проведут совместные учения

Ўзбекистондаги энг катта полигон Самарқанд вилоятида қурилмоқда

545
(Янгиланган 10:02 06.07.2019)
Келгусида Ўзбекистон мезбонлик қиладиган Халқаро мусобақаларнинг айримлари айнан шу полигонда ўтказилади

ТОШКЕНТ, 6 июл - Sputnik. Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида Мудофаа вазирлиги тизимидаги энг катта полигон қурилмоқда, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.

"Марказий ҳарбий округидаги "Каттақўрғон" полигонида Самарқанд вилояти ҳарбий-маъмурий сектори билан ҳамкорликда ҳудуди ва салмоғи жиҳатидан Ўзбекистондаги биринчи рақамли ҳарбий полигон барпо этиляпти", - дейилган хабарда.

Каттақўрғон шаҳридан 200 км узоқликдаги полигонда олиб борилаётган қурилиш ишлари жорий йилнинг 25 май кунидан бошланган ва шу вақтга қадар 13 млрд. сўм маблағ сарфланган. Яна шунча маблағ ҳисобидан полигон ҳудудида 16 та ҳарбий ва ижтимоий объектларда капитал таъмирлаш ҳамда 4 та янги бинони жиҳозлаш ишлари йўлга қўйилган. Шу билан бирга 1200 нафар ҳарбий хизматчи учун ётоқхона барпо этилган.

Жанговар техникалар паркида 150 дан зиёд ҳарбий техникалар учун очиқ майдон ҳамда ёпиқ бинолар барпо этилмоқда.

Полигоннинг катта қисми ҳарбий-маъмурий сектор ёрдамида, 40 га яқин ўқув нуқталари эса ҳарбий хизматчиларнинг машғулотларидан бўш вақтларда бунёд этилмоқда. Эски полигондан фарқли томони бир вақтнинг ўзида барча мутахассисликлар ҳамда қўшин турлари бир-бирига халақит қилмай ўз истеҳкомларидан машғулотларга киришади.

Бундан ташқари, дала майдонида реал жанг манзарасини гавдалантириш мақсадида авиация зарбалари учун ҳарбий ҳисобдан чиқарилган 18 та танк ва техникалар, шунингдек, артиллерия бўлинмалар учун махсус нишонлар қўйилган.

Жанговар техникалардан отиш йўналишларида замонавий жанг тактикасидан келиб чиқиб, қисқа сонияларда манёвр қўллаш объектлари қуриляпти. Барча куч-воситаларини бошқариш, ҳамкорликдаги ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 3 қаватдан иборат қўмондонлик кузатув минораси барпо этилмоқда.

Келгусида Ўзбекистон мезбонлик қиладиган Халқаро мусобақаларнинг айримлари айнан шу полигонда ўтказиш кўзда тутилган.

Шунингдек, полигонда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш мақсадида оптик толали кабеллар тортилган. Ер остидан сув қазиб чиқарилган. Округ бошқарув аппарати ташаббуси билан аскарлар учун кўргазмали ўқув шаҳарча бунёд этилган.

545
Капитальный ремонт малой кольцевой автомобильной дороги в Ташкенте

Тошкентдаги барча таъмирталаб кўчалар янги технологиялар асосида асфальт қилинади

183
(Янгиланган 21:16 04.06.2020)
2020 йил 1 июнь ҳолатига умумий ҳисобда кўчаларнинг 60 таси таъмирланган ва уларга 176 минг кв метр асфальт ётқизилган. Яна 52 та марказий ва 81 та ички кўчаларининг ҳолати яхшиланиши кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Тошкент шаҳрида таъмирталаб деб топилган 200га яқин кўчалар янги технологиялар асосида асфальт қилинади. Бу ҳақда бугун, пайшанба куни, Zoom дастури орқали йўлларни таъмирлаш мавзусида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Брифингда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Фурқат Маҳмудхўжаев 2020 йилда Тошкентга таъмир режасига киритилган йўллар ва ҳозирда бу борада олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди.

Маҳмудхўжаевнинг таъкидлашича, Ўзбекистон пойтахтидаги катта кўчаларни асфальтлаш ишлари бошлаб юборилганига 40 кундан ошган. Аммо карантин ва ҳавонинг совуқ келиши туфайли белгиланган ишлар бироз кечиккан.

2020 йил 1 июнь ҳолатига умумий ҳисобда кўчаларнинг 60 таси таъмирланган ва уларга 176 минг кв метр асфальт ётқизилган. Яна 52 та марказий ва 81 та ички кўчаларининг ҳолати яхшиланиши кўзда тутилган.

Бу ишлар жараёнида пойтахтнинг 500 минг кв метрдан ортиқ майдони асфальт қилиниши режалаштирилган.

Амалга оширилиши белгиланган энг йирик кўчалар: Нурафшон ва Себзор кесишмаларидан бошлаб Ахмад Дониш ва Янги шаҳар кўчаларининг кесишмаларигача (4,5 км, 98 млрд сўм) ҳамда Фарғона йўли кўчаларининг (7.6 км 97 млрд сўм) йўл қопламисини мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилиши юзасидан лойиҳалаштириш ва паралел равишда таъмирлаш ишлари ҳам бошланган.

183

COVID-19нинг иккинчи тўлқини қачон рўй беради - шифокор изоҳи

230
Касаллик кузда авж оладими ёки эртароқми, кўпроқ об-ҳаво шароитларига, ёзнинг салқин ёки иссиқ бўлишига ва биз одатдаги турмуш тарзимизга қанчалик тез қайтишимизга, чекловлар қанчалик эрта олиб ташланишига боғлиқ бўлади", - дея тушунтиради шифокор

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Россияда коронавируснинг иккинчи тўлқини келиши муддати ёзнинг қандай бўлишига боғлиқ ва шу билан бирга, ҳар қанақасига иккинчи тўлқиннинг интенсивлиги пастроқ бўлади, деди президент девони Марказий клиник шифохонасининг юқумли касалликлар бўлими бошлиғи Екатерина Трифонова.

Мутахассиснинг таъкидлашича, вируснинг янгилиги ва иммунитетга эга аҳолининг улуши жуда пастлиги сабабли, иккинчи тўлқиннинг деярли олдини олиб бўлмайди.

"Касаллик кузда авж оладими ёки эртароқми, кўпроқ об-ҳаво шароитларига, ёзнинг салқин ёки иссиқ бўлишига, биз одатдаги турмуш тарзимизга қанчалик тез қайтишимизга ва чекловлар қанчалик эрта олиб ташланишига боғлиқ бўлади", – дея тушунтиради Трифонова.

Шу билан бирга, шифокор баъзи россияликлар аллақачон COVID-19дан давониб чиққанлигига асосланиб, иккинчи тўлқиннинг интенсивлиги пастроқ бўлишини таъкидлади. Аввалроқ, президент матбуот котиби Дмитрий Песков коронавирус инфекциясининг янги авжи эҳтимоли ҳақида гапираётиб, у мутахассислар томонидан ҳисобланаётганлигини таъкидлади. Шу билан бирга, Песков, Россия соғлиқни сақлаш тизими ҳар қандай қийинчиликларга жавоб беришга тайёрлигини таъкидлади, коронавирусга қарши кураш учун замин яратилди.

COVID-19 пандемияси деярли бутун дунёни қамраб олди. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, 6,2 миллиондан ортиқ одам касалликка чалинган, 379 мингдан ортиқ бемор вафот этган.

Россияда коронавирус 432 277 одамда аниқланган, улардан 195 957 нафари даволанди.

Аввалроқ Владимир Путин, мутахассислар Россияда коронавирус тарқалиши чўққиси ўтиб бўлган, деган фикрда эканликларини айтган эди. Мамлакат аста-секин чекловларни бекор қилина бошлади, аммо баъзи регионларда, шу жумладан Москвада, ўз-ўзини яккалаш режими узайтирилди. Шаҳар мэри Сергей Собянин SARS-CoV-2га қарши вакцина пайдо бўлгунга қадар, шаҳарда баъзи чеклов чоралари давом этиши мумкинлигини истисно қилмади.

Ўзбекистонда касалланганлар сони 3843 кишини ташкил этди. Улардан 3014 нафари даволанди, 16 киши вафот этди.

230
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Первый вице-премьер-министр Кыргызстана Кубатбек Боронов встретился с премьер-министром Узбекистана Абдуллой Ариповым на пропускном пункте Чечме-Автодорожный в Баткенской областим

Нега Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон Бош вазиридан кечирим сўради?

569
Депутатлардан бири чегарадаги ҳодисадан сўнг нега қирғиз томони Ўзбекистон томонидан кечирим сўралгани ҳамда нега Сўх - Риштон йўлини очиш ваъдасини берилгани борасида тушунтириш беришни талаб қилган

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Ўзбекистон томони билан ўтказилган музокаралардан асосий мақсад - ўртадаги зиддиятни юмшатиш ва чегарада барқарор ҳолатни сақлаб қолиш эди ва бу ишни уддасидан чиқдик, деб айтган депутатнинг музокаралар бўйича ҳисоб бериш талабидан сўнг Жокоргу Кенеш йиғилиши давомида Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов.

Пресс-служба хокимията района Сух / Telegram

Sputnik Қирғизистон хабари асосида.

Кеча депутат Зокир Шарапов Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов фуқаролар билан учрашув чоғида "Қирғизистон вакили Сох - Риштон йўлида постни очишмагани учун узр сўраганини" ва "тез орада йўлни очишини" айтди.

Парламентарийлар фикрича Қирғизистон узр сўраши учун ҳеч қандай сабаб йўқ.

"Ўша учрашувда Ўзбекистон бош вазири қирғиз томони "Кайтпас" постини очиш ваъдасини берганини, аммо бу ишни бажармагани ҳақида фикр айтди. Биз кечирим сўраганимиз йўқ, балки дипломатик тилда афсусдалигимизни билдирдик. Постни очмаганимизнинг асосий сабаби: айрим амалдорлар ЕОИИ талабларини инобатга олмай, шошилинч қарор қабул қилганлар. Пост тез орада очилиши ҳақидаги гапга келадиган бўлсак, мени тушунишимча Ўзбекистон томони ЕОИИга аъзо бўлишларини назарда тутган. У шу ҳақда учрашувда айтган эди", - деган Боронов.

31 май куни Ўзбекистоннинг Қирғизистон ҳудудидаги эксклави - Сўх тумани аҳолиси ва қирғизлар орасида можаро содир бўлган. Жанжал оқибатида икки томон бир бирини тошбўрон қилган бир неча уйлар ёқиб юборилган эди.

569