Самарқанддаги боғчада бир боланинг бармоғи узилиб тушди

CC0 / Unsplash / bady qb / Мальчик сжимает кулаки. Иллюстративное фото
Мальчик сжимает кулаки. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Болакайга салкам беш соат давомида тиббий ёрдам кўрсатилмаган

ТОШКЕНТ, 11 июл - Sputnik. Самарқанддаги боғчаларнинг бирида бир боланинг бармоғи узилиб тушди, деб хабар берди "Дарё" нашри.

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 29-март куни Самарқанд шаҳридаги 11-сон болалар боғчасида 2013 йилда туғилган Санжар Ҳасановнинг ўнг қўлининг жимжилоғи узилиб тушган.

Санжар Ҳасановнинг ҳолати юзасидан унинг яқинлари ижтимоий тармоқларда қолдирган постларда ёзилишича, боғчада боланинг бармоғи узилиб тушган ҳолатни прокуратура бахтсиз ҳодиса деб баҳолаган.

Шунингдек, нашр Санжар Ҳасановнинг бувиси Азиза Маъмуровага таяниб, бармоғи узилиб тушганидан сўнг болакайга салкам 5 соат давомида тиббий ёрдам кўрсатилмагани ҳақида ёзган.

Янгиликлар лентаси
0