Следственный изолятор, архивное фото

Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев 13 йилга қамалди

490
(Янгиланган 00:40 03.08.2019)
"Ўзбекистон24" канали тарқатган хабарда собиқ ҳоким "ўз манфаатлари учун бутун бошли вертикал порахўрлик тизимини яратиб, пул-маблағларни ўзлаштирганлиги" айтилган

ТОШКЕНТ, 2 авг - Sputnik. Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг ёпиқ суд мажлисида собиқ ҳоким Туробжон Жўраев ва унинг жиноий шерикларига нисбатан суд ҳукми ўқилди, деб хабар қилди "Ўзбекистон 24" телеканали.

Собиқ ҳоким Ўзбекистон Жиноят кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 206 (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 210 (пора олиш) а 243- (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Жазони умумий тартибдаги колонияда ўташ белгиланган.

Собиқ ҳокимнинг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича собиқ ўринбосари Ўткир Абдуллаев 10 йил муддатга, қурилиш бўйича собиқ мутахассис Баҳодир Ходжақулов эса 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Вилоят ҳокимлигининг яна икки собиқ мутахассиси — Ботир Абдуллаев ва Тўлқин Сулаймонов 5 ва 6 йил муддатга қамоқ жазосига лойиқ деб топилган. Сулаймоновнинг жазоси шартли муддат билан алмаштирилган.

Жиноят иши материалларида Туробжон Жўраев Самарқанднинг тарихий марказида кўп қаватли уйлар қурилиши учун пудратчилардан пора шаклида 2,14 млн доллар олгани хабар қилинган.

"Ўзбекистон24" канали тарқатган хабарда Жўраев "ўз манфаатлари учун бутун бошли вертикал порахўрлик тизимини яратиб, пул-маблағларни ўзлаштиргани" айтилган.

490