Ўзбекистон президенти қисқа муддатли таътилга чиқди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев таътилни Ўзбекистонда ўтказади

ТОШКЕНТ, 5 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев  5 августдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати. 

"Давлат раҳбарининг таътили Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган", - дейилади хабарда.

Ўзбекистон раҳбари президент этиб сайланганидан буён ҳали бирор марта таътилга чиққани ҳақида маълумот берилмаган эди. Шу боис, Мирзиёев сал кам уч йиллик фаолияти давомида биринчи марта таътилга чиқди, дейиш мумкин.

Аммо Мирзиёев бўш вақтни оила даврасида ўтказадиган раҳбарлардан.

Марказий Осиёнинг бошқа раҳбарлари таътил оладими?

Марказий Осиё раҳбарлари орасида Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев ижтимоий тармоқларда таътилдаги суратлари билан баҳам кўришишни хуш кўрган. Хусусан, интернетда Назарбоевнинг Туркияда денгиз бўйида тушган суратларини кўриш мумкин.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва у бошчилигидаги Ҳукуматнинг таътилга чиққани ҳақида маълумотни учратиш қийин.

Туркманистон президентининг таътилга чиқиши ОАВ диққат-марказида турадиган воқелик. Гурбангули Бердимуҳаммедов ҳар йили таътилга чиқади. Одатда у дам олиш вақтида ижодий ишлар билан шуғулланади - китоблар ёзади, янги қўшиқлар яратади, рэп ўқийди ёки спорт билан шуғулланади.

Бердимуҳаммедов ўз таътилини қандай ўтказмоқда? >>>

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков президент этиб сайланганидан бир йил ўтгач меҳнат таътилига чиққан ва ҳордиқни Иссиқ-Кўлда ўтказгани маълум.

Янгиликлар лентаси
0