Олтинчи август кунги тест натижалари эълон қилинди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишПробный ЕГЭ по русскому языку
Пробный ЕГЭ по русскому языку - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 33 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида, 29 нафар абитуриент бинода қоидани бузганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди.

ТОШКЕНТ, 8 авг – Sputnik. Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг тўққизинчи куни- 6 август натижалари эълон қилинди.

Тест синовлари шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация ҳамда доимий видеокузатув қурилмалари билан жиҳозланган 66 та катта сиғимли бинода “Математика”, “Физика”, “Она тили ва адабиёти”, “Чет тили”, “Кимё”, “Биология” ва “Тарих” фанлари бўйича ўтказилди.

Тест синовларида икки сменада жами 71 минг 340 нафар абитуриент иштирок этиши белгиланган эди. Шундан 69 минг 633 нафари тест синовларида иштирок этди.

Тест синовларига 1 645 нафар абитуриент келмади.

Бакалавриат таълим йўналиши бўйича энг юқори балл: 

а) кундузги таълим шакли бўйича:

  • Самарқанд тиббиёт институтининг 551010008 – Даволаш иши (Қашқадарё) таълим йўналиши – 189,0 балл
  • Тошкент тиббиёт академиясининг  551010008 – Даволаш иши (Сирдарё) таълим йўналиши – 189,0 балл;
  • Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг 5230100 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши – 189,0 балл; 

б) сиртқи таълим шакли бўйича:

Тошкент молия институтининг 5230700 – Банк иши таълим йўналиши – 144,3 балл;

с) кечки таълим шакли бўйича:

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 5111306 – Она тили ва адабиёти: рус тили ва адабиёти ўзга тилли гуруҳларда таълим йўналиши – 119,4 балл.

Тест топширганлар ўз балларини cabinet.dtm.uz сайти орқали шахсий кабинетларига кириб текшириб олишлари мумкин. Бунинг учун паспорт серияси ёки ID кодни киритиш кифоя.

Янгиликлар лентаси
0