Визит президента США Д. Трампа в Париж

Трамп: Архангельск вилоятидаги портлашдан сўнг АҚШ "кўп нарсани англади"

545
(Янгиланган 10:09 13.08.2019)
Ҳодиса Россия Мудофаа вазирлигининг Архангельск вилоятидаги полигонида 8 август куни юз берган. Росатом ўзининг 5 нафар мутахассиси ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилган. Уларнинг барчаси Жасорат медали билан тақдирландилар

ТОШКЕНТ, 13 авг – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ Россияда 8-август куни суюқсимон реактив двигателли қурилма синови вақтида юз берган фавқулодда ҳодисадан хулоса чиқарганини айтди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Қўшма Штатлар Россияда ракета портлашига олиб келган муваффақиятсизликдан сўнг, кўп нарсани англади. Бизда ҳам шунга ўхшаш, лекин янада замонавий технологиялар бор. Россиядаги Skyfall портлаши одамларни объект атрофидаги ва ундан анча йироқда бўлган ҳаводан ташвиш тортишга ундади. Яхшимас!" - деб ёзган АҚШ президенти ўзининг Twitterида.

Америка разведкаси гумонларига кўра, Ненокс яқинида НАТО томонидан SSC-X-9 Skyfall деб аталувчи қанотли "Буревестник" ракетаси прототипи портлаган. Россия Мудофаа вазирлиги ва Росатом аланга олиши натижасида юз берган портлаш суюқсимон реактив двигателли қурилма синови вақтида рўй берганини маълум қилган.

Ҳодиса Россия Мудофаа вазирлигининг Архангельск вилоятидаги полигонида 8 август куни юз берган. Росатом ўзининг 5 нафар мутахассиси ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилган. Уларнинг барчаси Жасорат медали билан тақдирландилар.

Ядровий марказнинг яна уч нафар вакили жароҳатланган бўлиб, айни вақтда уларга касалхонада зарур ёрдам кўрсатилмоқда.

545