Социальные сети

Ўзбекистонликлар қайси ижтимоий тармоқни ёқтиришлари маълум бўлди

446
(Янгиланган 12:39 13.08.2019)
HeadHunter ўзбекистонликларнинг ижтимоий тармоқларга муносабати юзасидан ўтказилган сўров натижалари билан ўртоқлашди

ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. Ўзбекистонликлар орасида энг оммабоп бўлган ижтимоий тармоқлар ва сервислар номлари санаб ўтилди. Бу ҳақда HeadHunter томонидан ижтимоий тармоқларга муносабат мавзусида ўтказилган сўров натижаларида маълум бўлган. 

Ўзбекистонликлар наздида энг оммабоп ижтимоий тармоқлар булар Telegram ва YouTube. Instagram, Facebook, ВКонтакте, Одноклассники, Linkedln, Twitter, Snapchatга талаб унчалик катта эмас.

Сўровда жами 195 киши қатнашган, уларнинг 63%и эркаклар, 37%и – аёллардир. Сўровнинг энг фаол иштирокчиларини 18 ёшдан 45 ёшгача бўлган респондентлар ташкил этган.

Респондентларнинг 78%и ижтимоий тармоқлардан ҳар куни фойдаланишлари маълум бўлган. Сўровда қатнашганларнинг 82%и иш билан банд кишилардир. Улар ишдан бўш вақтларини оила даврасида ўтказишлари, китоб мутолаа қилишлари ёки мусиқа тинглашлари ҳақида айтишган.

Сўров қатнашчиларининг 41%и ижтимоий тармоқларда умумий ҳисобда бир соатдан уч соатгача, 35%и бир соатча, 13%и эса уч соатдан кўп вақтни ўтказишлари маълум бўлган.

446
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев аҳолини ишга жойлашда фаол бўлмаган 6 раҳбарни ишдан олди

295
(Янгиланган 22:53 08.07.2020)
Фарғона тумани ҳокими, Яккабоғ тумани прокурори, Ғузор ва Чортоқ туманлари ички ишлар бошқармалари бошлиқлари, Муборак тумани ва Қўқон шаҳар солиқ инспекциялари бошлиқлари эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.

ТОШКЕНТ, 8 июл - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бюджет тушумларини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш давомида эҳтиёжманд аҳолини ишга жойламаган 6 раҳбарни ишдан олди. Бу ҳақда АОКА тегерам-каналида хабар берилди.

Президент камида 257 минг нафар муҳтож оилалар вакилларини ишга жойлаштириш, 37 мингта хонадонга оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар ажратиш зарурлигини қайд этди.

Эҳтиёжманд аҳолини ишга жойлаштириш кўрсаткичи энг паст секторларнинг 6 нафар раҳбарлари эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди. Булар – Фарғона тумани ҳокими Носиров, Яккабоғ тумани прокурори Мустафаев, Ғузор ва Чортоқ туманлари ички ишлар бошқармалари бошлиқлари Рахмонов ва Абдурайимов, Муборак тумани ва Қўқон шаҳар солиқ инспекциялари бошлиқлари Темиров ва Турдиқулов.

Етти нафар раҳбарга нисбатан охирги огоҳлантириш сифатида "ҳайфсан" эълон қилинди. Булар – Шўрчи тумани ҳокими Худайберганов, Каттақўрғон, Косон ва Пайариқ туманлари ички ишлар бошқармалари бошлиқлари Отамуродов, Отакулов ва Шермухамедов, Нарпай, Ғаллаорол туманлари ва Гулистон шаҳар солиқ инспекциялари бошлиқлари Деҳқонов, Мамаев ва Раджабов.

295
Флаг республики Казахстан

Қозоғистонда 13 июль миллий мотам куни деб эълон қилинди

362
(Янгиланган 21:30 08.07.2020)
Республика президенти қозоғистонликларни пандемия муносабати билан юз бераётган синовларга қарши бирдамликни намойиш этишга чақирди

ТОШКЕНТ, 8 июл - Sputnik. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев 13 июльни коронавирус оқибатида вафот этган инсонлар хотирасига Миллий мотам куни деб эълон қилди.

"Афсуски, касаллик туфайли қурбон бўлиш ҳолатлари мамлакатда давом этмоқда. Расмий сводкалар ортида юзлаб оилалар фожиаси ётибди. Кимдир отасидан, онасидан, акасидан, опасидан, қизидан ёки ўғлидан жудо бўлган. Вафот этганлар оилаларига таъзия билдираман. Бу барчамизнинг бошимизга тушган умумий фалокат. Шу боис, 13 июльни пандемия қурбонларига айланган қозоғистонликлар хотирасига Миллий мотам куни сифатида эълон қилишга қарор қилдим", - деб айтган Токаев.

Президент ҳар бир қозоғистонлик, қаерда бўлишидан қатъий назар вафот этганлар хотирасига ҳурмат бажо келтиришига ишонч билдирди.

"Барча ватандошларни қатъият ва ҳотиржамликни намойиш этишга чақираман. Халқимиз бошига тушган оғир қисмат олдида масъулиятни унутмайлик. Биз коронавирусга қарши курашни давом эттирмоқдамиз. Ғалаба биз томонда бўлишига шубҳа йўқ. Биз умидсизликка тушмаслигимиз, агрессия, апатияга берилмаслигимиз лозим. Бугун бирдам бўлишимиз ҳар қачонгиданда муҳим. Биз ҳеч кимни кулфатда қолдирмаймиз ва ҳар бир қозоғистонлик ҳаёти ва соғлиғи учун кураш олиб борамиз", - дея хотима қилган президент.

Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирусдан Қозоғистонда 264 киши вафот этган. Пандемия бошланганидан буён касалланганлар сони 51 059 нафарни ташкил қилади, COVID-19дан соғайганлар - 16 928 кишига етган.

Эслатиб ўтамиз, мотам кунлари Қозоғистонда давлат ва ўз-ўзини бошқариш органлари биноларида, чет эл дипломатик муассасаларида давлат байроқлари туширилади. Кўнгилочар тадбирлар ва теледастурлар бекор қилинади.

362