Военнослужащие из Узбекистана на международном конкурсе Эльбрусское кольцо

Ўзбекистонлик ҳарбий альпинистлар Эльбрусни забт этди

148
(Янгиланган 13:55 16.08.2019)
Мусобақа иштирокчилари қуйи ҳарорат ва чекланган ҳаракат каби мураккаб тоғ шароитида, ўнлаб махсус вазифаларни бажардилар.

ТОШКЕНТ, 16 авг - Sputnik. АРМИ-2019 доирасида ўтказилаётган "Эльбрус ҳалқаси" халқаро мусобақасида Ўзбекистон жамоаси иккинчи ўринни эгаллади, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти.

"Эльбрус ҳалқаси" халқаро мусобақасида бешта давлат - Россия, Ҳиндистон, Марокаш, Қозоғистон ва Ўзбекистон жамоалари - ҳарбий хизматчилари ўта мураккаб тоғ шароитида ва чидаб бўлмас босим остида ҳаракатланди: мусобақа иштирокчилари қуйи ҳарорат ва чекланган ҳаракат каби мураккаб тоғ шароитида, ўнлаб махсус вазифаларни бажардилар.

Беллашув аввалида иштирокчилар икки кун Эльбрусни қуйидаги йўналишлар бўйича пиёда забт этиш билан шуғулланди: Терскол чўққиси (2462 м.) — Азау яланглиги (2356 м.) — Приют-11 (4200 м.) — Эльбруснинг ғарбий чўққиси (5642 м.). 20 километрга яқин марш давомида баландликнинг умумий ўзгариши 2,2 километрга тенг, рельефи — ўрта мураккаб.

Военнослужащие из Узбекистана на международном конкурсе Эльбрусское кольцо
© Министерство обороны Узбекистана.
Военнослужащие из Узбекистана на международном конкурсе "Эльбрусское кольцо"

Махсус вазифаларни бажариш чоғида ҳарбий хизматчилар "Азау — Приют-11" йўналиши бўйича қурол-аслаҳа ёрдамида марш юришни амалга оширди.

"Эльбрус ҳалқаси — 2019" халқаро танловининг финал босқичида Ўзбекистон жамоаси биринчи бўлиб Эльбрусни забт этди. Бунинг учун жамоага 4 дақиқаю 25 сония керак бўлди.

Военные разведчики Узбекистана на АрМИ
© Министерство обороны Узбекистана.
Военные разведчики Узбекистана на АрМИ

Якуний натижаларга кўра, Россия биринчи ўринга (12 848 балл) муносиб кўрилган бўлса, иккинчи ўрин Ўзбекистон (12 041 балл) жамоасига насиб этди. Кучли учликдан Қозоғистон ҳарбий хизматчилари жой олди (11 672 балл).

148
Мавзу:
Халқаро армия ўйинлари-2019 (26)