Тадбиркор билан можародан сўнг Вазирлар Маҳкамаси ходими ишдан ҳайдалди

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийПустое кресло
Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур ҳолат юзасидан Ҳукумат порталининг расмий сайтида эълон берилди. 

ТОШКЕНТ, 17 авг - Sputnik. Куни кеча ижтимоий тармоқларда Вазирлар Маҳкамаси биноси олдида икки фуқаронинг тортишуви акс этган видеолавҳа тарқалган ва муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Шавкат Мирзиёев во время встречи с представителями Всемирного банка - Sputnik Ўзбекистон
Президент ҳокимларни зарурат бўлмаганда тадбиркорлар мулкини бузмасликка чақирди

Маълум бўлишича, уларнинг бири Ҳукумат идораси вакили, иккинчиси тадбиркор бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ҳукумат порталининг Gov.uz сайтида расмий эълон берилди. 

"Facebook” ижтимоий тармоғидаги "Халқ билан мулоқот/Диалог с народом” гуруҳида 2019 йил 16 август куни Вазирлар Маҳкамаси ходими ва ўзини тадбиркор, деб атаган фуқаро ўртасида юзага келган тортишув акс этган видео эълон қилинди ва муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур масала юзасидан фуқаро билан қўпол муомалада бўлган ходим устидан хизмат текшируви ўтказилди. Вазирлар Маҳкамаси ходими хизмат вазифасига номувофиқ, деб топилди ва эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди", дейилади хабарда.

Айни вақтда, давлат идораси вакилининг ишдан бўшатилиши ҳам ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0