Қарғами ёки қуён: Интернетда янги оптик иллюзия оммалашмоқда

Ворон
Ворон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Видео қисқа вақт ичида оммалашиб кетган. Тасвирда қарғами ёки қуён ҳақидаги савол қизғин мунозараларга сабаб бўлмоқда

ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik. Интернетдаги ижтимоий тармоқларда навбатдаги оптик иллюзия оммалашмоқда. Тасвирда қарға акс этган бўлсада, кўпчилик уни қуён, деб ўйламоқда.

Ушбу пост ўн минглаб лайк ва ретвитларни тўплаган.

​Биринчи бўлиб бу видеони Twitterда Imgur хостингги эълон қилган. Аммо у билан Dan Quintano бўлишгач, видео оммалашиб кетган.

"Қуёнларга уларнинг тумшуғини силашса жуда ёқади", — деб ёзган фойдаланувчи ва бу билан кўпчиликни аросатда қолдирган.

Ушбу пост 40 мингга яқин лайк олган, пост остида минглаб изоҳлар қолдирилган. Ўн мингга яқин интернет фойдаланувчилари у билан бўлишганлар.

Янгиликлар лентаси
0