Салют и праздничный Бродвей: что ждет жителей Ташкента в День независимости

Энг баланд ва гўзал: Тошкентда салют нечада отилиши маълум бўлди

617
Салютлар баландлиги 350 метрга етади

ТОШКЕНТ, 31 авг - Sputnik. Ўзбекистон Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган байромона мушакбозлик 1 сентябр куни 19:00да бошланади, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

"Биринчи сентябрь куни кечки тўққизда тошкентликларни бутун тарихимиз давомидаги энг баланд ва энг гўзал мушакбозлик кутмоқда", - дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, салютлар баландлиги 350 метрга етади, тўққиз дақиқа давомида икки мингдан зиёд ранг-баранг ёғдулар "Халқлар дўстлиги" саройи орқасини ёритади.

Шунингдек, "Бродвей", Алишер Навоий номидаги театр ҳудуди, Республика байналминал маданий маркази ва туманлар марказлари ва паркларида халқ сайлларини ўтказиш режалаштирилган.

617