Девушка во время дождя

Қиз болани 14 эркак зўрлади - чидаб бўлмас хўрлик президентгача етиб борди

1971
(Янгиланган 15:49 06.09.2019)
Қозоғистон президентидан содир этилган ушбу чидаб бўлмас хўрлик бўйича жиноий ишни шахсий назоратга олишни илтимос қилишди

ТОШКЕНТ, 6 сен – Sputnik. Қозоғистон Республикаси Костонай вилояти Аркалик туманида қиз бола 14 нафар эркак томонидан жинсий зўравонликка учради, деб хабар бермоқда Sputnik Қозоғистон.

Бу ҳақда нашрга президент қошидаги жамоатчилик ишончи миллий кенгаши аъзоси, қозоғистонлик адвокат Айман Умарова хабар берган.

Адвокат президент Касим-Жомарт Токаевдан ушбу ишни шахсан назоратга олишни сўраган.

"Ўн тўрт эркак қиз болани Аркалик туманидаги кичик овулда зўрлаган. Қиз оқибатда туққан. Полиция, афсуски, зўравонларни ушлаш чорасини кўрмаган. Халқ битта нарсага ишонмоқда - одил судловга. Бу масала билан шахсан шуғулланишингизни сўрайман", - деган адвокат президент қошидаги Миллий кенгашнинг биринчи йиғилиши давомида.

Сал олдин Қозоғистон етакчиси Касим-Жомарт Токаев ўзининг Қозоғистон халқига йўллаган мурожаатида жинсий зўравонлик, бачабозлик, наркотикларни тарқатиш, одам савдоси, аёлларга қарши маиший зўравонлик ва бошқа, айниқса, болаларга нисбатан содир этиладиган оғир жиноятлар учун жазо чораларини кучайтириш лозимлигини айтган эди.

1971