Тошкентлик тадбиркор ТАТУ ҳудудида митинг ўтказди

© Пресс-служба президента РУзТашкентский университет информационных технологий
Ташкентский университет информационных технологий - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Университетда фаолият юритаётган ходимлар, талабалар ушбу "намойиш"ни кескин қораламоқда

ТОШКЕНТ, 6 сен - Sputnik. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) раҳбарияти тўртинчи сентябрь куни ўз ҳудудида канцелярия молларини сотувчи хусусий тадбиркор А.Т.Абдувахидов ва унинг 5 нафар оила аъзолари томонидан қонунга зид равишда ўтказилган митинг тўғрисида тушунтириш берди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Эльмира Баситханова, заместитель министра здравохранения - Sputnik Ўзбекистон
Элмира Боситхонова Нукусда намойиш ўтказган аёлларнинг муаммоларини ўрганди

Маълум бўлишича, тадбиркорга 2018 йилда ТАТУ йўлаклари ва ўтиш жойларида қоғоз ва турли канцелярия товарлари билан савдо қилиш, ксерокопия ва шу каби ишлар билан шуғулланишга рухсат берилган. 2019 йилнинг июнида тадбиркорга университет ҳудудидан жой таклиф қилинган, аммо унга йўлакларда савдо қилиш ёқиб қолгани туфайли, у бу таклифни эътибордан четда қолдирган.

2018-2019 ўқув йилида университет раҳбарияти берилган таклифни рад этгани учун тадбиркор билан ижара шартномасини имзоламаган.

Шундан сўнг Абдувахидов ўз оила аъзолари билан университет ректори қабулхонасига рухсат этилмаган ҳолда "бостириб" кириб, у ерда тўполон кўтарган. Унинг фарзандлари мазкур жараённи ўзларининг қўл телефонларига видео тарзида тасвирга туширди ва ижтимоий тармоқларга, керак бўлса Озодлик, Америка овози, Би-Би-Си каналларига беришларини таъкидлаганлар.

Полиция Казахстана задерживает протестующих простив авторитарно режима и досрочных президентских выборов во время оппозиционного митинга в  Алма-Ате - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистондаги ХХР элчиси Хитойга қарши митинг ортида ким турганини билади

Сўнгра улар университет биноси олдига чиқиб, плакатлар кўтариб "намойиш" уюштиришган ҳамда университет фаолиятига оид, яъни "ўқиш сифати паст" каби гапларни олийгоҳ ҳовлисида талабалар эътиборини тортадиган даражада баланд овозда бақириб айтган ва жамоат тартибини буздилар.

Университет тадбиркор А.Т.Абдувахидовнинг ушбу ҳатти-ҳаракати Ўзбекистон Республикасининг амалдаги солиқ қонунчилиги ва тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги тегишли қонунчилик нормаларига зид келади, деб ҳисоблайди.

Шу билан бирга тадбиркор А.Т.Абдувахидов ва унинг оила аъзолари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг раҳбарияти шаънига, путур етказган, деб билади.

Университетда фаолият юритаётган ходимлар, талабалар ушбу "намойиш"ни кескин қораламоқда.

Янгиликлар лентаси
0