Трамп Болтонни лавозимдан четлатди

256
Трамп ўзининг миллий хавфсизлик бўйича янги маслаҳатчиси исмини келгуси ҳафтада айтмоқчи

ТОШКЕНТ, 10 сен - Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтонни лавозимидан озод этгани ҳақида хабар берди.

Трамп ўзининг Twitterида ўтган кечқурун Болтонга Оқ уйда энди унинг хизматларига муҳтож эмаслигинини маълум қилганини ёзган.

"Менга ва администрациямизнинг кўплаб ходимларига унинг кўплаб таклифлари ёқмаган, ва мен Джондан истеъфога чиқишни сўрадим, у бу ишни эрталаб амалга оширди", - деб ёзган АҚШ президенти.

Трамп ўзининг миллий хавфсизлик бўйича янги маслаҳатчиси исмини келгуси ҳафтада айтмоқчи.

256