"Бампермисан, бампер": интернетда шов-шув бўлаётган оптик иллюзия

2359
(Янгиланган 21:37 20.09.2019)
Аммо фойдаланувчиларнинг аксарият қисми келиннинг ажабтовур ҳолатига эътибор қаратишди - уларга келиннинг тос қисми бесўнақай кенг кўринган

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Ямайкалик эркак твиттерда ўз никоҳ тўйидан фотосуратларни эълон қилди. Ноодатий ракурс туфайли келиннинг тос қисми жуда катта кўриниб қолган.

Эркак ижтимоий тармоқларда бўлишган шодиёна кун суратида у ўз турмуш ўртоғи билан бўш стуллар орасида суратга тушган.

"Ямайкада тўй вақтида бошланган бир ҳолат", - дея ҳазил қилган пост муаллифи, маросимга ёппасига кеч қолган бемалолхўжа меҳмонларни назарда тутиб.

Аммо фойдаланувчиларнинг аксарият қисми келиннинг ажабтовур ҳолатига эътибор қаратишди - уларга келиннинг тос қисми бесўнақай кенг кўринган.

Эътибор билан қараган одам, келин ёнгинасида тўй либоси рангига ўхшаш либосда букилган қиз турганини кўриши мумкин.

"Фотосуратда иккита аёл борлигини тушуниш учун бир неча сония етарли бўлди", - деб ёзган mnkybrf никли фойдаланувчи.

"Хотинжоннинг бампери ҳам бор эканда", — деб ёзган BrandoAttacks.

"Фақат изоҳларни ўқиб, бу кадр ракурс туфайли бўлганини тушундим, шов-шувга ҳожат йўқ", — деб ёзган Paulinelulu83.

"Ака, мен бу расмда келиннинг орқаси шундайми. дебман", — деб ёзган PlantBasedKaysh.

Изоҳ берувчилар орасида, антиқа кўриниши учун келинни отга ўхшатганлар ҳам топилган.

2359