Мелания Трамп прибывает в Биарриц вместе с президентом США Дональдом Трампом

Меланья Трамп Вашингтон ҳайкали очилиши маросимида шарманда бўлди

2965
(Янгиланган 13:46 21.09.2019)
Америка Қўшма Штатларининг биринчи хоними билан таъмирдан чиқарилган Жорж Вашингтон ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида шармандали ҳолат юз берди

ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. АҚШнинг биринчи хоними Меланья Трамп Америка пойтахтида Жорж Вашингтон ҳайкалининг очилиш маросими вақтида ноқулай вазиятга тушди. Тегишли видеоёзув Washington Examinerнинг Twitterдаги саҳифасида эълон қилинган.

Кадрларда кўриниб турибдики, президентнинг рафиқаси улкан қайчилардан фойдаланиб, байрамона тасмани қирқишни эплай олмаган. Шу боис, у ҳижолат бўлиб, ёнида турган эркакка улкан қайчини кесилмаган лента билан бирга топширишга мажбур бўлади.

Тантанали маросимда шаҳар мактабида таҳсил олувчи ўқувчилар ва амалдорлар иштирок этишган.

​Вашингтон монументи - мармардан ясалган узунлиги 169 метрли обелискдир. У уч йиллик таъмирдан сўнг очилди.

2965
Гостиница Узбекистан в центре Ташкента

"Ўзбекистон" меҳмонхонасининг давлат улуши сотилди

28
Сингапур компанияси 24 ой ичида 23,2 миллион доллар тўлаши ва 1,5 йил ичида 100 миллиард сўм инвестиция киритиши керак.

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Тошкентдаги "Ўзбекистон" меҳмонхонасидаги давлат улуши оммавий ким ошди савдосида сотилди, деб хабар беради Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот хизмати.

"Ўзбекистон" меҳмонхонасининг 80,134 фоиз  давлат улуши оммавий ким ошди савдоси орқали сотилди", - дейилади хабарда.

Давлат тендер комиссияси Сингапурнинг Bashan Investment Group PTE LTD-ни танлаб олди. Компания 24 ой ичида 23,2 миллион доллар тўлаши ва 1,5 йил ичида 100 миллиард сўм инвестиция киритиши керак.

Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекистон" меҳмонхонаси охирги марта 2019 йил феврал ойида 33 миллион долларга сотувга қўйилган эди. Бунгача у уч маротаба ким ошди савдосига қўйилган эди.

"Ўзбекистон" меҳмонхонаси 1974 йилда қурилган. Сўнгги марта реконструкция ишлари 2010 йилда амалга оширилган.

Кўп қаватли меҳмонхона биноси очиқ китоб шаклига ўҳшайди. Халқ орасида у "узбечка" деб номланади. Меҳмонхона 243 та хонадан иборат.

28
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев карантин чораларини кучайтириш бўйича топшириқ берди

4503
(Янгиланган 19:14 26.05.2020)
"Бепарволик пандемияга қарши барча ишларимиз натижасини йўққа чиқариши мумкин", - деб таъкидлаган давлат раҳбари

ТОШКЕНТ, 26 май - Sputnik. Кейинги кунларда коронавирус билан касалланганлар сони республикада кўпайганлиги қайд этилаётгани муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда карантин чораларини кучайтириш бўйича топшириқ берди.

Бу ҳақда давлат раҳбари 26 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтган.

"Кейинги кунларда коронавирус билан касалланганлар сони республикамизда ҳам кўпайганлиги қайд этилмоқда.
Айтиш керакки, аксарият ҳудуд ва корхона раҳбарлари, фуқароларимиз карантин чораларининг юмшатилганини "касаллик тугади" деб, нотўғри қабул қилмоқдалар", - деган Мирзиёев.

Бугунгача чет элдан олиб келинган фуқаролар сони 47 мингтани ташкил этмоқда. Айниқса кейинги икки ҳафта давомида кириб келганларнинг аксариятида коронавирус аниқланган. 

Беморларнинг қарийб 50 %ни хориждан келган фуқаролар ташкил этади. 

Кейинги 10 кунда 3,5 минг одам ҳаво йўллари, 7 мингга яқини чегара постлари орқали Ўзбекистонга кириб келиши кутиляпти. Бунга қўшимча яна 100 минг нафардан ортиғи Ўзбекистонга қайтиш истагини билдириб, навбат кутмоқда.

"Фуқароларимиз қайтиб келаётган давлатлар ҳамда қўшни мамлакатлардаги вазиятнинг оғирлигини ҳисобга олиб, хотиржамликка берилиш мумкин эмас", - деб таъкидлаган президент

Бугунги кунда 40 та туман (шаҳар) "қизил", 45 таси "сариқ" ҳудуд сифатида қолмоқда. Ўўтган 10 кунда аҳоли ўртасида касалланганлар сони ҳам ошиб бормоқда.

Жумладан, Навоийда 57 та, Самарқандда 73 та, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 114 та шундай ҳолат аниқланган.

Айниқса, бозорлар, савдо комплекслари, банкларда ижтимоий масофага амал қилмаслик, кўча-кўйда тиббий ниқоб тақмаслик, бемалол ва хотиржам бўлиб, уйларда турли тадбирлар ўтказиш ҳолатлари кўпаймоқда.

"Бундай салбий ҳолатлар касалликни аниқлаш, олдини олиш ва даволаш учун қилаётган барча ҳаракатларимиз, бюджетдан олинаётган триллионлаб харажатларимиз натижадорлигини йўққа чиқариши мумкин. Республика комиссияси вилоят ҳокимлари билан бирга бир кун муддатда эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудларнинг тоифасини қайта кўриб чиқсин ҳамда карантин чораларини кучайтириш бўйича таклиф киритсин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги "қизил" ва "сариқ" ҳудудларда кунлик тест олиш сонини ошириши лозим. Бунда тиббиёт муассасалари, бозорлар, банклар ва аҳоли кўп жойларда назорат тестлар олишни кўпайтирсин", - дея топшириқ берган давлат раҳбари.

4503