СИЗО

Давлатга хиёнатда айбланган Кубатин оқланди

367
(Янгиланган 19:17 26.09.2019)
Кубатин иши 2019 йилнинг 26 сентябр куни Тошкент вилояти жиноий ишлар бўйича суди аппеляцион инстанциясида кўриб чиқилиб,  у суд залининг ўзидаёқ озод этилган

ТОШКЕНТ, 26 сен - Sputnik. Ҳарбий суд томонидан 2017 йилда ватанга хиёнатла айбдор деб топилган ва 11 йилга озодликдан маҳрум этилган Андрей Кубатин реабилитация қилинди ва суд залининг ўзида озодликка чиқарилди. Бу ҳақда Омбудсмен расмий сайтида хабар берилди.

Андрей Кубатин 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 157 (Ватанга хиёнат" моддаси бўйича суд қилинган ва 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Тўғри.уз сайти хабарига кўра, қамоққа олингунига қадар Тошкент давлат шарқшунослик институтининг катта ўқитувчиси бўлиб ишлаган Кубатинга терговда Туркия фуқаросига давлат сири бўлмиш ҳужжатларни берган деган айблов қўйилган. Бироқ охирги бир ярим йил давомида Кубатиннинг айби судда ўз исботини топмагани, у тақдим этган китоблар очиқ интернетда мавжудлиги, шунга қарамасдан, уни давлат сирларини сотишда ноҳақ айбдор деб топишгани жамоатчилик норозилигига сабаб бўлган.

Кубатин иши 2019 йилнинг 26 сентябр куни Тошкент вилояти жиноий ишлар бўйича суди аппеляцион инстанциясида кўриб чиқилиб,  у суд залининг ўзидаёқ озод этилган. 

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича вакиллари Кубатиннинг реабилитацияси ва қамоқдан озод этилишини тўлиқ олқишлашини билдирмоқда.

367