ТИВ: Туркиядаги зилзилада Ўзбекистон фуқаролари жабрланмаган

241
Истанбул шаҳрида 26 сентябр куни зилзила 5,9 балли зилзила содир бўлди. Туркия вице-президенти Фуат Октайнинг маълум қилишича, табиий офат оқибатида 34 киши жабрланган. 473 та бино зарар кўрган.

ТОШКЕНТ, 27 сен - Sputnik. Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси шаҳарда содир бўлган зилзила оқибатида Ўзбекистон фуқароларининг жабрлангани тўғрисида маълумот келиб тушмаганини хабар қилди.

ТИВ хабарида қайд этилишича, Бош консулхона одатдаги тартибда ишламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Истанбул шаҳрида 26 сентябр куни 5,9 балли зилзила содир бўлди. Туркия вице-президенти Фуат Октайнинг маълум қилишича, табиий офат оқибатида 34 киши жабрланган. 473 та бино зарар кўрган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Туркия, Болгария, Руминия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда мамлакатнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75

241
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев карантин чораларини кучайтириш бўйича топшириқ берди

4400
(Янгиланган 19:14 26.05.2020)
"Бепарволик пандемияга қарши барча ишларимиз натижасини йўққа чиқариши мумкин", - деб таъкидлаган давлат раҳбари

ТОШКЕНТ, 26 май - Sputnik. Кейинги кунларда коронавирус билан касалланганлар сони республикада кўпайганлиги қайд этилаётгани муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда карантин чораларини кучайтириш бўйича топшириқ берди.

Бу ҳақда давлат раҳбари 26 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтган.

"Кейинги кунларда коронавирус билан касалланганлар сони республикамизда ҳам кўпайганлиги қайд этилмоқда.
Айтиш керакки, аксарият ҳудуд ва корхона раҳбарлари, фуқароларимиз карантин чораларининг юмшатилганини "касаллик тугади" деб, нотўғри қабул қилмоқдалар", - деган Мирзиёев.

Бугунгача чет элдан олиб келинган фуқаролар сони 47 мингтани ташкил этмоқда. Айниқса кейинги икки ҳафта давомида кириб келганларнинг аксариятида коронавирус аниқланган. 

Беморларнинг қарийб 50 %ни хориждан келган фуқаролар ташкил этади. 

Кейинги 10 кунда 3,5 минг одам ҳаво йўллари, 7 мингга яқини чегара постлари орқали Ўзбекистонга кириб келиши кутиляпти. Бунга қўшимча яна 100 минг нафардан ортиғи Ўзбекистонга қайтиш истагини билдириб, навбат кутмоқда.

"Фуқароларимиз қайтиб келаётган давлатлар ҳамда қўшни мамлакатлардаги вазиятнинг оғирлигини ҳисобга олиб, хотиржамликка берилиш мумкин эмас", - деб таъкидлаган президент

Бугунги кунда 40 та туман (шаҳар) "қизил", 45 таси "сариқ" ҳудуд сифатида қолмоқда. Ўўтган 10 кунда аҳоли ўртасида касалланганлар сони ҳам ошиб бормоқда.

Жумладан, Навоийда 57 та, Самарқандда 73 та, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 114 та шундай ҳолат аниқланган.

Айниқса, бозорлар, савдо комплекслари, банкларда ижтимоий масофага амал қилмаслик, кўча-кўйда тиббий ниқоб тақмаслик, бемалол ва хотиржам бўлиб, уйларда турли тадбирлар ўтказиш ҳолатлари кўпаймоқда.

"Бундай салбий ҳолатлар касалликни аниқлаш, олдини олиш ва даволаш учун қилаётган барча ҳаракатларимиз, бюджетдан олинаётган триллионлаб харажатларимиз натижадорлигини йўққа чиқариши мумкин. Республика комиссияси вилоят ҳокимлари билан бирга бир кун муддатда эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудларнинг тоифасини қайта кўриб чиқсин ҳамда карантин чораларини кучайтириш бўйича таклиф киритсин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги "қизил" ва "сариқ" ҳудудларда кунлик тест олиш сонини ошириши лозим. Бунда тиббиёт муассасалари, бозорлар, банклар ва аҳоли кўп жойларда назорат тестлар олишни кўпайтирсин", - дея топшириқ берган давлат раҳбари.

4400
Стикер на лобовом стекле

Самарқандда стикерга эга автомобиллар ҳаракатига рухсат берилди

235
(Янгиланган 15:38 26.05.2020)
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳрида 13 майдан карантин қоидалари кучайтирилган эди. Карантин қоидаларининг кучайтирилиши айрим фуқаролар томонидан карантин чекловларини менсимаслик сабаб бўлган 

ТОШКЕНТ, 26 май - Sputnik. 26 май кунидан бошлаб Самарқанд шаҳри ҳудудида махсус стикерга эга транспорт воситалари ҳаракатига рухсат берилади.

Шу билан бирга Самарқанд ИИБ карантин қоидаларига қатъий амал қилишга чақирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳрида 13 майдан карантин қоидалари кучайтирилган эди. 

Шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облоқулов Самарқанд шаҳри эпидемиологик нуқтаи назаридан "қизил" ҳудудга киргани, аммо охирги вақтларда карантин қоидаларининг бир оз юмшатилиши айрим фуқаролар томонидан суиистеъмол қилинаётганини таъкидлаган эди.

 

235

АҚШ дунёда ўз нуфузини йўқотмоқда ва пандемия бу жараённи янада тезлаштирди - Лузянин

290
(Янгиланган 20:52 27.05.2020)
ТИВ Москва давлат халқаро муносабатлар институти профессори Сергей Лузянин пандемия АҚШда қандай ички муаммолар борлигини кўрсатганлиги, халқаро майдонда америкаликларнинг қандай мақсадлари борлиги ва буларнинг ҳаммаси қандай якун топиши ҳақида мулоҳаза қилди.

Лузянин таъкидлашича, Хитой-АҚШ муносабатларининг ҳозирги кескинлашувининг сабаблари кўринганидан анча чуқур, мураккаб ва тизимлидир.

Унинг фикрига кўра, албатта қисман АҚШ президенти Доналд Трамп ўзига ноябр ойидаги сайловлар арафасида кўпроқ манфаат йиғиш учун Хитой билан рақобатни ривожлантиришга ҳаракат қилмоқда.

Бироқ, бу бундай сиёсатнинг асосий ва ягона сабаби эмас, дейди эксперт.

"Асосий сабаблар биринчи бўлиб пандемиядан ҳалос бўлган ва иқтисодиёти тикланаётган Хитой билан АҚШнинг геосиёсий рақобати билан боғлиқ. У АҚШ учун қўшимча ғазабга келтирувчи омилдир", - деди Лузянин "Россия сегодня" ХАА'да бўлиб ўтган онлайн-конференциясида.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ қасддан дунё ҳамжамиятида Хитойга нисбатан салбий муносабатни шакллантиришга ҳаракат қилмоқда ва гарчи бу чақириқ "мутлақо асоссиз" бўлса ҳам, "дунё учун ва алоҳида минтақалар учун катта таҳдид солмоқда".

Лузянин америкаликларнинг БССТ ва бошқа халқаро ташкилотларга қарши айбловлари ва ҳужумлари ҳақида гапирганда, барча уринишлар натижа бермаслигини таъкидлади.

"Америкаликлар ҳар қанча "параллел институтлар"ни яратишни ёки ўзларининг глобал бошқарувларини амалга оширишни хоҳлашмасин, бунинг иложи йўқ. Американинг асри аста-секин тугамоқда ва ўтмишга ғарқ бўлмоқда. Пандемия бу жараёнларни янада кучайтирди", - деди у.

Мутахассиснинг тўлиқ шарҳини радиоподкастда тингланг.

Лузянин: США теряют свое влияние в мире, и пандемия обострила этот процесс
290