Участник на специализированной выставке vape-индустрии, фото из архива

Вейперлар орасида янги эпидемия аниқланди

789
(Янгиланган 19:28 03.10.2019)
Электрон сигареталар оддий тамакига "нисбатан зарарсиз" деб ҳисоблайдиган чекувчилар диққатига. АҚШда вейпнинг биринчи қурбонлари аниқланди.

ТОШКЕНТ, 3 окт - Sputnik. Электрон сигареталар (вейп) таркибидаги токсик моддалар чекувчилар ўлимига сабаб бўлиши мумкин, дейилган Миннесота штати Майо шифокорлари ўтказган тадқиқоди хулосасида радио Sputnik хабарига асосан.

“Липидлар (минерал ёғлар - таҳр.) аҳамиятини камайтирмасдан маълум қилиш керакки, вейпер истеъмолчиларида аниқланган ўпка шикастланишлари - нафас олиш йўлидаги кимёвий пневмонитнинг ривож топаётганидан дарак беради. Пневмонитнинг бу тури бир ёки ундан ортиқ токсик моддаларнинг нафас йўлларига сингиб ўтиши билан ривожлана бошлайди”, - дейилади тадқиқотда.

Нью-Йорк штати Соғлиқни сақлаш департаменти АҚШда шу кунларда электрон сигареталарининг фаол истеъмолчилари орасида авж олган ўпка касалликларининг сабаби - чекиладиган аралашма таркибида Е витамини борлигида, деб хабар қилган эди. Шу билан бирга, департамент ходимлари авж олган ўпка ва нафас йўллари касалликларининг сабаблари тўғрисида якуний хулоса чиқаришга ҳали эрта, деб эътироф этган.

Бутун дунёда, айниқса, ёшлар ўртасида трендга айланиб бораётган вейпингнинг дастлабки “қурбонлари” тўғрисида 2019 йил августида қатор интернет-нашрларда маълумот пайдо бўлган эди. АҚШнинг 10 та штатида электрон сигареталарнинг чекилиши билан боғлиқ 12 та ўлим ҳолати тасдиқланган.

Америкада касалликларни назорат қилиш ва уларни олдини олиш маркази (US Center of Disease Control and Prevention) 771 нафар касалланганлар орасида ўтказган таҳлилига кўра, уларнинг 69% - эркаклар, деярли учдан икки қисми (62%) – 18 дан 34 ёшгача; беморларнинг 22% – 18 дан 21 ёшгача, 16% эса 18 ёшдан кичик бўлган ёшлар ташкил этади.

789
Медицинский работник в санитарном шлюзе

"Абадий коронавирус"нинг илк ҳолатлари аниқланди. Шифокорлар ҳайратда

462
Шифокорлар айрим беморлар нега "абадий" коронавирусга чалинишлари ва бундай турдаги инфекцияни юқтирмаслик йўллари ҳақида маълумот бердилар

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. АҚШлик шифокорлар биринчи маротаба бир нечта беморларда "абадий" коронавирусни аниқладилар. Бу ҳақда medRxiv портали хабар бермоқда.

Жанубий Калифорния университети мутахассислари коронавирус билан беморланган уч нафар инсоннинг касаллик даври ярим йилдан ортиқ вақт давом этаётганини аниқладилар.

Тадқиқот давомида шифокорлар бу нима эвазига рўй бераётганини аниқлашди. medRxiv портали маълумотларига кўра, ушбу беморлар оғир касалликлардан азият чекмоқда. Масалан, бир ўсмир ва боғча ёшидаги ўғил ва қизалоқда лейкемия касаллиги қайд этилган бўлиб, бу дард уларга коронавирусдан тезда соғайиб кетишларига имкон қолдирмаган.

"Иммунитети суст, SARS-CoV-2га чалинган одамлар мутациялар тўпланиши ва келгусида иммун реакцияларга қаршилик кўрсата оладиган янги штаммлар пайдо бўлиши учун резервуар сифатида хизмат қилишлари мумкин, деган ташвиш тобора ортмоқда". - дейди мутахассислар.

Тадқиқотчилар хулосаларига кўра, иммун тизими юпқалашган одамлар коронавирус олдида ўта мўрт бўлиб қоладилар.

Шу билан бирга, шифокорлар сўзларига кўра, коронавирус организмда узоқ вақт давомида бўла туриб, фаол равишда ўзгара бошлайди. Шу туфайли кўплаб мутациялар пайдо бўлиб, улар инфекцияларга антитаначалар ҳужумидан омон қолишга ёрдам беради.

Шу тариқа, беморлар, ярим йил давомида инфекцияга чалинишлари мумкин. Беморлардан бири ҳатто унда коронавирус аниқланганининг 250-кунида ҳам юқумлилик эҳтимолини сақлаб қолган.

Шифокорларнинг таъкидлашларича, бу сингари касалликлар бўлмаса инсон COVID-19ни 10 кун давомида тарқатиши мумкин.

462
В России показали первый в мире снимок британского штамма COVID-19

"Роспотребнадзор" Ўзбекистонда айланувчи коронавирус штаммининг ўзгаришини ўрганади

112
Евроосиё маконида интеграция жараёнларининг бир қисми тариқасида санитария-эпидемиология стандартларини уйғунлаштириш ва лаборатория базаларини такомиллаштириш ҳамкорликнинг энг муҳим йўналишларидан бири экани санаб ўтилган

ТОШКЕНТ, 4 мар - Sputnik. "Роспотребнадзор" Ўзбекистонда айланувчи коронавирус штаммининг ўзгаришини ўрганиш билан шуғулланади, бу ҳақда "Роспотребнадзор" раҳбари Анна Попованинг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев бошчилигидаги делегация билан учрашувида айтилди.

Музокараларнинг асосий мавзуси юқумли касалликлар, шу жумладан янги коронавирус инфекциясига қарши курашда ҳамкорлик қилиш бўлди. Россия ва Ўзбекистон умумий юқумли таҳдидларга дуч келмоқда, шунинг учун ҳам аҳолининг санитария-эпидемиологик фаровонлигини таъминлаш бўйича умумий ёндашувларни шакллантириш мамлакатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларда алоҳида аҳамиятга эга.

Ўзбекистон томони мамлакат учун энг қийин бўлган коронавирус пандемияси даврида ёрдам кўрсатгани учун "Роспотребнадзор"га миннатдорчилик билдирган.

Учрашув якунида Ўзбекистонда айланиб юрган янги коронавирус вируси штаммидаги ўзгаришларни биргаликда ўрганиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг COVID-19га қарши иммунитетини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказиш тўғрисида келишувга эришилган.

Ҳамкорликни ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари қаторида томонлар Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва аҳоли соғлиғини сақлаш хизматларининг салоҳиятини оширишни, шунингдек Евроосиё маконида интеграция жараёнларининг бир қисми тариқасида санитария-эпидемиология стандартларини уйғунлаштириш ва лаборатория базаларини такомиллаштириш бўйича маслаҳат ёрдамларини беришни санаб ўтганлар.

112
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Шавкат Мирзиёев поздравил Узбекистан с Днем конституции

Мирзиёев бир гуруҳ аёлларни байрам муносабати билан тақдирлади

37
(Янгиланган 20:25 04.03.2021)
Президент 8 март байрами арафасида бир гуруҳ аёлларни фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлади. Улар орасида актрисалар Гавҳар Зокирова ва Лола Элтоева ҳам бор.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ аёлларни фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлади.

Улар мамлакатда олиб борилаётган туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқ фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётганлари учун ушбу мукофотларга лойиқ кўрилган.

“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хотин-қизлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Фарида Абдураҳимова, Қорақалпоғистон тиббиёт институти ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси  Орал Атаниязова тақдирланган.

"Саодат" журнали бош муҳаррири Мунаввархон Усмонова "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими" фахрий унвони билан мукофотланган.

Тўрт киши "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан тақдирланган. Улар орасида Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси Гавҳар Зокирова ҳам бор.

24 киши "Меҳнат шуҳрати" орденига лойиқ кўрилган. Улар орасида Тўрақўрғон тумани ҳокими Зулайҳо Маҳкамова ҳам бор.

"Дўстлик" орденига 31 киши муносиб кўрилган. Тақдирланганлар орасида Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси Лола Элтаева ҳам бор.

7 киши II даражали "Соғлом авлод учун" ордени, яна 7 киши II даражали "Саломатлик" ордени, 4 киши "Соғлом турмуш" медали, 4 киши "Содиқ хизматлари учун" медали, 9 киши "Келажак бунёдкори" медали билан, 33 киши "Шуҳрат" медали билан тақдирланган.

Қуйида тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати билан танишиш мумкин.

37