Ўзбекистонда биринчи Trade-In Center сервис ва савдо маркази очилди

© UzAuto MotorsУзавто
Узавто - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказнинг асосий ўзига хослиги – бу Trade-in тизими бўйича минилган автомобилни янгисига қўшимча пул тўлаш орқали алмаштириш имкониятидир.

ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. Тошкентда UzAuto Motors Service & Trade-In Center янги севис ва савдо маркази очилди. Бу ҳақда UzAuto Motors матбуот хизмати Sputnik Ўзбекистонга маълум қилди.

Марказнинг асосий ўзига хослиги – бу Trade-in тизими бўйича минилган автомобилни янгисига қўшимча пул тўлаш орқали алмаштириш имкониятидир. Бир савдо майдончасида бир неча дилерлар жамлангани эвазига, бу марказ харидорларга юрган автомобилларни сотиш ва сотиб олиш бўйича катта танлов имконини беради.

Trade-in жаҳон тажрибаси Ўзбекистонда мамлакат президентининг “Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори туфайли мумкин бўлди. Ушбу дастур минилган автомобиль соҳибларига машиналарини автосалонда мутлақо янги автога пул қўшиб тўлаш асосида алмаштириш имконини берса, минилган автомобиль олмоқчи бўлганларга олаётганлари юрган машинанинг юридик “тоза”лиги ва “касаллик тарихи” ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилиш имкониятини яратади. Қайд этиш этилишича, минилган автомобиллар соҳиблари техникаларини янгисига алмаштиришда топшираётган транспорт воситаларини қайта расмийлаштиришга харажатлардан озод қилинади.

Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс - Sputnik Ўзбекистон
Эски автомобилни қўшимча тўлов билан янгисига алмаштириш дастурига ўзгартириш киритилди

Янги ва минилган автомобиллар учун мўлжалланган кенг савдо майдонларидан ташқари, UzAuto Motors Service & Trade-In Center сервис ва савдо марказида ўзининг таъмирлаш ва бўяш ангарлари ҳам бўлиб, улар замонавий жиҳозлар билан таъминланган. Дилерга Trade-In тизими орқали берилган юрилган автомобиллар шу ернинг ўзида диагностикадан ўтади ва зарур бўлса, таъмирланади, деталлари алмаштирилади ва бўялади. Автомобилларни тезкор ва сифатли таъмирлаш учун марказда энг замонавий жиҳозлар ва ишлаб чиқарувчидан эҳтиёт қисмларнинг катта омбори мавжуд.

Trade-in тизими бўйича алмашинув жараёни қандай кечади?

Мижоз автомобилни дилерлик маркази мутахассисларига баҳолаш учун тақдим этади. Кейин мижоз автомобилининг нархи нархни келишиш далолатномаси билан расмийлаштирилади.

Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев оддий халқ учун ҳамёнбоп машиналар ишлаб чиқаришни буюрди

Автомобиль нархи келишиб олингандан кейин мижоз дилерга керакли ҳужжатлар пакетини тақдим этади, сўнгра минилган автомобиль ва янги автотранспорт воситаси олди-сотди шартномалари тузилади. Бунда юрилган автомобилнинг қиймати янги автотранспорт воситаси учун тўловдан айриб ташланади.

Мижоз томонидан аввалдан дилер Trade-in дастури доирасида харид қилган минилган автомобилни сотиб олиш таомили шундай: дилер харидор билан оддий ёзма шаклда муайян  автомобил олди-сотди шартномасини тузади ва ЙҲХДХ органларида давлат рўйхатидан ўтиш учун “Трейд-ин” муҳри туширилган ҳисоб-маълумотномани ёзиб беради, шунингдек алмаштирилган деталлар учун кафолат талони берилади.

Trade-in дастури бўйича дилерларга берилган минилган автомобиллар

Trade-in дастури бўйича дилерга берилган юрилган ва керакли параметрларга мос келган автомобиллар “Минилган автомобилни сертификатлаштириш” (МАС)нинг 172 та нуқта (параметр)и бўйича тўлиқ диагностикадан ўтади. Аниқланган нуқсонлар юқори малакали мутахассислар томонидан асл эҳтиёт қисмларни қўллаш орқали йўқотилади. Нуқсонларни кетказишда қўлланилган барча деталлар ишлаб чиқарувчи кафолатига эга.

Янгиликлар лентаси
0