Погибший пограничник Изатуллои Абубакр

Ўзбек-тожик чегарасида ҳалок бўлганлар исмлари айтилди

1533
Йигирмага яқин қуролланган шахслар Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидаги "Ишкобод" чегара қисмига ҳужум уюштирган, уларнинг 15 нафари йўқ қилинган эди.

ТОШКЕНТ, 6 ноя - Sputnik. Тожик-ўзбек чегарасида юз берган ҳодиса вақтида ҳалок бўлган куч тузилмалари вакиллари исмлари маълум бўлди, деб хабар бермоқда Sputnik Тожикистон ўз манбасига таяниб.

Ўлдирилганлардан бири - чегара қўшинлари хизматчиси Иззатулло Абубакр, Душанбедаги Зарафшон туманидаги халқ орасида Мулло Абубакр сифатида танилган таниқли диний арбоб - Абубакр Латиповнинг ўғли.

У 26 ёшда эди. Қариндошларининг сўзларига кўра, Иззатулло яқинда уйланган.

Ҳужум вақтида ҳалок бўлган иккинчи шахс - милиция ходими Баҳром Шаҳзода эканлиги маълум бўлди. У Рудаки тумани Эсанбой қишлоғида туман участка милиционери лавозимини эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин 20га яқин қуролланган шахслар Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидаги "Ишкобод" чегара қисмига ҳужум уюштирди, уларнинг 15 нафари йўқ қилинди.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарига кўра, қўлга олинган "ИД" жангарилари улар терактни режалаштиришганини тан олганлар. Айни вақтда ҳодиса юз берган жойда тезкор-тергов гуруҳи тузилган, тергов ишлари олиб борилмоқда.

* "Ислом давлати" (ИШИД, ИД) — РФда таъқиқланган террористик ташкилот.

1533