Издательство SHARQ

Ўзбекистонда ноширлик фаолиятига доир қонун қабул қилиниши кутилмоқда

123
Шу кунларда парламентда кўриб чиқилаётган “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳасида илк бор "нашр" тушунчасига таъриф берилган.

ТОШКЕНТ, 7 нояб – Sputnik. Куни-кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида китоб ва бошқа босма маҳсулотларини нашр этиш, тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва саводхонлик маданиятини юксалтиришга кўмаклашувчи, соҳа фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга қаратилган “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Унинг қабул қилиниши, қайд этилишича, ўзбекистонлик ёшларнинг маънавий-маърифий, эстетик эҳтиёжларига мос сифатли китобларни нашр этиш, китобларни қулай нархларда жойларга етказиб бериш, миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини таржима қилиш, ўсиб келаётган авлодда болаликдан китобга меҳр уйғотиш, уларда электрон китобларни ўқиш қобилиятини шакллантириш, умуман мутолаа ҳамда китобхонлик маданиятини юксалтиришда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси 2019 йилнинг 6 сентябрь куни парламент қуйи палатасининг мажлисида биринчи ўқишда маъқулланган эди. Шундай бўлса-да, қонунни янада такомиллаштириш учун қайтадан кўриб чиқиш таклиф этилди. Натижада, қонун лойиҳаси юзасидан экспертлар иштирокида қатор давра суҳбатлари ва жамоатчилик муҳокамалари ўтказилди.

Хусусан, лойиҳа Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтига (parliament.gov.uz) кенг муҳокама учун жойлаштирилди. Биринчи ўқишда қабул қилинган лойиҳада келтирилган “Нашрнинг асл нусхаси” деб номланган тушунча ноширлик фаолиятининг асоси ҳисобланган “нашр” сўзининг маъносини бергани, шунингдек, қонунчилик техникасидан келиб чиқиб, лойиҳа матнида жуда кўп бор учраганини инобатга олиб, “нашр” тушунчасига таъриф берилди.

Шу билан бирга, қонун лойиҳасидан “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни асосида тартибга солинувчи ва “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунда такрорланган нормалар чиқарилди, юридик техникаси қоидалари нутқаи назаридан ҳамда таҳририй жиҳатидан 50 дан ортиқ тузатишлар киритилди.

Депутатлар қайд этишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ноширлик фаолиятини лицензиялаш тартибларини соддалаштириш, ахборот-кутубхона муассасалари ва ташкилотларга нашрларнинг мажбурий бепул нусхаларини тақдим этишни тартибга солиш йўли билан миллий босма нашрлар фонди ривожланишининг ҳуқуқий асосларини шакллантиришга хизмат қилади.

123
Пассажиры в аэропорту Домодедово имени М. В. Ломоносова

Uzbekistan Airways Қозоғистонга бораётганларга муҳим эслатма билан чиқди

467
ПЦР усули билан COVID-19га манфий натижали маълумотномани олиш учун, Ўзбекистонда парвоздан камида 4 кун олдин тиббиёт муассасасига мурожаат қилиниши тавсия этилади.

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Uzbekistan Airways Қозоғистонга боришни режалаштираётган фуқароларга муҳим эслатма билан чиқди.

Таъкидланишича, Қозоғистон Республикасига кетаётган Ўзбекистон фуқароларига қўйилган янгиланган талаблар 19-сентябрдан киритилади.

Аэропортда парвозга рўйхатдан ўтиш вақтида баҳсли вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, ПЦР усули билан COVID-19га манфий натижали маълумотномани олиш учун, Ўзбекистон Республикасининг тиббиёт муассасаларига вақтида (парвоздан камида 4 кун олдин) мурожаат қилиниши тавсия этилади.

Маълумотнома инглиз ёки рус тилларида бўлиши лозимлиги белгиланган.

Ақтау ва Урганч ўртасида парвозларни йўлга қўйиш муҳокама қилинди >>>

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қозоғистон 11 сентябрдан мунтазам парвозларни расман қайта тиклаган эди.

467

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи пастлади

744
(Янгиланган 10:41 19.09.2020)
Янги касалланиш ҳолатларининг 158 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган. Қурбонлар сони 423 нафарга етди

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Ўзбекистонда соат 10.00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 50 634 нафарни ташкил қилмоқда, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати.

Янги касалланиш ҳолатларининг 158 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

Шунингдек, Андижон вилоятида -21, Хоразм вилоятида - 16, Жиззах вилоятида - 15, Тошкент вилоятида - 13, Самарқанд вилоятида -10, Қашқадарё вилоятида - 8, Сурхондарё вилоятида - 7, Қорақалпоғистон Республикасида - 5 ҳамда Фарғона вилоятида 3 нафар коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилган.

Ўртачирчиқ туманида 60 ёшли аёл ҳамда Юнусобод туманида 63 ёшли аёл коронавирус оқибатида вафот этишган. Қурбонлар сони 423 нафарга етди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 46 645 (92 фоиз) коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

744
Газовый супер танкер

2020 йилда газ бозоридаги нархларга нималар таъсир қилмоқда?

13
(Янгиланган 03:07 22.09.2020)
Бу йил суюлтирилган ва қувурли газ бозори учун оғир келди: нефт нархини пастлиги ва талаб ўмаётгани СТГ бозорига инвестицилар киритишни тўхтатиб қўйди.

Газ бозори аста-секин тикланмоқда: Европа ва Осиё-Тинч океани биржаларида суюлтирилган табиий газ нархи минг кубометр учун 130 ва 150 долларни ташкил этмоқда, деб ёзади РИА Новости муаллифи Александр Собко.

Нархлар ўсишига ҳам таклиф томондан ҳам талаб томондан сабаблар бор. Ушбу йилнинг дастлабки 8 ойида ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан СТГ импорти ҳжми 1,3%га бўлса-да кўпроқ бўлди. Ҳиндистон ва Хитойда СТГ импорти ҳажми кескин ўсиши кузатилмоқда.

Оддий ҳисоб қилганда айни дамда СТГга бўлган талаб, қувурли газга талаб пасайишига қарамасдан (бу Россия – Европа ва Марказий Осиё – Хитой газ қувурлари ҳажмидан кўриниб турибди),  ўтган йилнинг ушбу давридаги  даражасида сақланиб қолмоқда. Лекин СТГ бозори ҳам ортиқча қувватга эга, чунки олдинги сармоялар тўлқинида қурилган корхоналар (асосан АҚШ) ишга туширилган.

Шу сабабли талабнинг барқарор сақланиб қолишига ҳам таклиф томонидан содир бўлаётган муваффақиятсизликлар: масалан Австралияда Prelude сузувчи заводи техник сабабларга кўра ҳали ҳам ишга тушгани йўқ. Ундан ташқари суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчи Gorgon LNG корхонасининг ҳам битта линияси тўхтатилган.

АҚШ ҳам ҳам муаммолар кам эмас. Яқинда содир бўлган нархлар қулаши туфайли, даромадлар  ҳатто операцион харажатларни қоплашга ҳам етмади. Езда газ етказиб бериш ҳажми заводлар қуватининг тенг ярмигача бўлган миқдорга қадар қулади. Ҳозир экспорт аста-секин тикланиб олиши керак, лекин нархлар ўсиши билан бир қаторда бўронлар мавсуми тезда олдинги ҳажмларга қайтишга халал бермоқда. Яқин вақт ичида Америка экспорти ўсиши яна нархларга босим ўтказа бошлайди.

Яъни котировкалар қайта тикланиши ҳозирча унчалик мустаҳкамдек туюлмаяпти. Устига устак газ сақловчи омборлар ҳам тўлиб кетган. Лекин айрим прогнозлар СТГнинг Осиё бозориди нархи 200 $ гача кўтарилишини башорат қилмоқда. Ушбу нархлар барча ишлаб чиқарувчилар кўнглини хотиржам қилади. Лекин ушбу даражадаги нархлар йил давомида бўлиши керак, фақат  қишги эмас.

Лекин 2020 йил анча мураккаб, бошқа йилларга ўхшамаган, келди, барча келажак, истиқбол билан қизиқмоқда. Ушбу борада энг қизиғи: бу йил ҳозирга қадар сўнгги 20 йил ичида биринчи маротаба суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчи заводга бирорта ҳам йирик сармоя киритилмади. Йил охирига қдар кутилаётган прогнозлар 0дан 2та заводгача. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилда ушбу соҳада рекорд даражасидаги инвестицион қарорлар қабул қилинган эди. Бу 2016-2018 йилларда содир бўлган “жимжитликдан” кейин амалга ошган эди. “Жимжитлик” эса ўз навбатида 2011-2015 йиллардаги фаол инвестициялардан кейин амалга оширилган эди.

Нега бундай бўлмоқда? Оддий жавоб аниқ: барча нефть-газ компаниялари даромадлари жиддий камайган шу сабабли ҳам ўз саромояларини камайтирмоқда. Лекин инвестициялар бор-йўғи 3/1 қисмга камайди, шундан бирор нима ҳама СТГ соҳасига киритилиши керак эди.

Жавобнинг бир қисми шундан иборатки – СТГ сўнгги йилларда парадокс тартибида ривожланмоқда. Бир томондан бир ортиқча газни кўрмоқдамиз, иккинчи томондан эса – келажакда содир бўладиган кучли рақобатни. (Катар, АҚШ, Россия, Шарқий Африка), буларнинг барчаси юқори нархлар шаклланишига ва инвестицияларга йўл очилишига  йўқ қўймайди. Шу билан бир вақтда газ бозори жуда истиқболли ҳисобланади,чунки инсоният энг экологик тоза ва “яшил” равишда ривожлангнанида ҳам, газга талаб доимо ортиб боради. Ушбу бозор ривожланишининг драйвери - унда ушбу соҳасда ишлайдиган транс-миллий нефт-газ компанияларининг “кетаётган” нефтдан “келаётган” СТГ соҳасига ўтиши бўлди.

Натижада – нефт қиммат бўлсаган вақтда нефт-газ компаниялари умумий ҳамёндан олиб суюлтирилган газ корхоналарига пул тикишди.

Ҳозир бўлса, нефт нархи тушганидан сўнг, ТМК бунинг учун маблағ йўқ. Ундан ташқари уларнинг айримлари бирдан “яшиллар” сафига ўтиб қолганини хабар қилишмоқда. Ўз соҳасига содиқ қолган компанияларда ҳам вазят осон эмас. Маслан ҳозир ExxonMobil компаниясининг молиявий аҳволи яхши эмас.

Ушуб компания иккита йирик СТГ лойиҳаларига пул тикиш режаси бор эди. Булар: АҚШдаги Golden Pass LNG (Qatar Petroleum билан ҳамкорликда) ҳамда Мозамбикда Rovuma LNG. Айни дамда уларнинг иккаласи ҳам орқага сурилган. Америкадаги завод бўйича қарор қабул қилиш камида 1 йилга, Мозамбир заводи 2023 йилга қадар ортга сурилган. Папуа-Янги Гвинеядаги заводини кенгайтириш режаси ҳам орқага суриладиган бўлди.

Американинг қолган корхоналари ҳам қарор қабул қилишга шошилмаяпти, ахир бугунги кунда СТГни узоқ муддатли шартномалар билан кафолатлаш жуда мушкул иш. Шарқий Африкада ҳам ишлар яхши кетмаяпти. Мозамбик, Танзания шельфида жойлашган корхона қурилишига ҳудудда ҳаракат қилаётган жангарилар гуруҳлари доимий равишда халал бериб келмоқда. Танзанияда завод қуриш ҳақидаги режалар умуман унутилган.

Бундан хулоса шуки, биз ўрта муддатли келажакда таклиф дефицитини кўришимиз мумкин. Айнан шундай бўлиши эҳтимоли муайян бўлиб турган вақтда, Қатар бир неча йирик оррхоналар қуришга қарор қилди. Расмий инвестқарор ҳали қабул қилинмаган бўлса-да, дастлабки ишлар олиб борилмоқда. СТГнинг паст таннархи Қатарга тайёр маҳсулот нархи қандай бўлишидан қатъий назар завод қуриш имконини беради.

Вазиятга номаълумлик киритаётган факторлардан яна бири бу – нарх ҳосил бўлиш механизмидир. Ривожланган спот бозори мавжуд бўлишига қарамасдан, охирги вақтларга қадр  нефт нархига боғлиқ бўлиши СТГ ишлаб чиқрувчилрига ўзиини ўзи қоплаш кафолатини бераётган эди.

Қиммат нефт ва СТГсоҳасидаги рақобат туфайли сўнгги йилларда ушбу боғлиқлик коэфиценти доимо пасайиб келди. Ҳозир нефт жуда арзон, лекин харидорлар олдинги юқори коэфицентларга қайтиши амри маҳол. Нефт 45 доллар бўлганда, энг сўнгги боғлиқлик коэфицентига (0,11) мувофиқ, СТГ – миллион БТЕ учун бор йўғи 5 доллар ёки 1 минг метр 3 учун – 180 $ бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга харидорларни спот нархлар кщпроы қизиқтирмоқда. Устига-устак, Қатарнинг узоқ муддатли СТГ шартномалари тугаши билан ушбу давлатдан янада кўпроқ ҳажмда СТГ биржа бозорига чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Осиёнинг ривожланаётган бозорлари,  катта миқдорда табиий газ истеъмол қилиши мумкин, минг кубига 200 долларгача ёки ундан камроқ нархларда бўлган паст нархларда,. Сўнгги 15 йилда ушбу бозор ҳажми 2 баравар ошиши ҳам ана шунга боғлиқ.  

Ушбу омиллар СТГ бозорида ўзига хос ривожланиш парадокслари келтириб чиқармоқда. Табий газ ва СТГ жуда истиқболли ёнилғи бўлиб қолмоқда, лекин рақобат кучли бўлган бозорда. Бундай шароитда талаб фақат паст нарх бўлганда ўсади.

13