Республиканский форум лидеров

Тошкентда Республика сардорлар форуми иш бошлади

188
Ўзбекистон сенати ташаббуси билан республика Ёшлар иттифоқи ҳузуридаги Ёшлар парламенти фаолияти қайта тикланиши мумкинлиги маълум қилинди.

ТОШКЕНТ, 7 нояб - Sputnik. Ёшлар ижод саройида куни-кеча Республика сардорлар форумининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий мажлис сенати матбуот маркази хабар қилади.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси сенати раиси Танзила Нарбаева, Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Aлишер Саъдуллаев очиб берди.

Қатнашчилар орасида Ёшлар иттифоқи ва Республика “Камалак” болалар ташкилоти фаоллари ҳамда ОAВ ходимлари.

Сенат раиси: Ўзбекистонда рус тилини оммалаштириш ишлари кенг тарғиб этилади

Форум давомида ташкилот сардорларининг фаолияти сарҳисоб қилинди. Ёш сардорлар ўз ҳисоботларида соҳаларидаги ютуқлари, муаммо ва камчиликлар ҳамда келгусидаги мақсадлари хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Олий Мажлис сенати раҳбари республика “Камалак” сардорлар форумида сўзга чиқар экан, ёшларга  мурожаат қилиб, уларни депутатлар ва сенаторлар билан бирга қонун ижодкорлиги фаолиятида фаол қатнашишга чақирди.

“Сизнинг фикрларингиз тингланиши, манфаатларингиз ҳисобга олиниши муҳим. Бунинг учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги Ёшлар парламенти фаолиятини тиклашни таклиф қиламан”, –  деди Олий Мажлис Сенати Раиси. 

Жонли мулоқот сўнгида “Aмир Темур” номли илк голограмма спектакли намойиш этилди.

188
Самолет Airbus-320. Архивное фото

Хитой 50та давлат билан авиа-парвозларни тиклади

155
(Янгиланган 10:05 13.08.2020)
Қайд этилишича, Хитойда эпидемия бошлангандан буён илк маротаба бир сутка давомида COVID-19 ни юқтирганлик ҳолати аниқланмаган.

ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. Хитой дунёнинг 50та давлати билан коронавирус пандемияси туфайли вақтинча тўхтатилган авиа-парвозларни қайта тиклади, деб хабар берди РИА Новости ХХР ҳукумати тарқатган маълумот асосида.

Қайд этилишича, Хитойда эпидемия бошлангандан буён илк маротаба бир сутка давомида COVID-19 ни юқтирганлик ҳолати аниқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистонга хорижий давлатлардан фуқароларни кириши бўйича тоифага (яшил, сариқ, қизил) ажратилган давлатлар рўйхати тасдиқланди.

Санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган давлатлардан амалга ошириладиган "яшил рейс"ларга – Хитой Халқ Республикаси, Тайланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Латвия, Япония киритилган. Охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган ва Ўзбекистонга кириб келган шахслар карантин назоратига олинмаслиги белгиланган.

 

 

155
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Самолет Airbus A320 компании Uzbekistan Airways

Ўзбекистон тоифаларга ажратилган авиа-рейслар рўйхатини тасдиқлади

490
(Янгиланган 23:51 12.08.2020)
Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистонга хорижий давлатлардан фуқароларни кириши бўйича тоифага ажратилган давлатлар рўйхати тасдиқланди ҳамда ушбу рўйхат ҳар ҳафтада янгилаб бориши белгиланди.

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистонга хорижий давлатлардан фуқароларни кириши бўйича тоифага ажратилган давлатлар рўйхати тасдиқланди ҳамда ушбу рўйхат ҳар ҳафтада янгилаб бориши белгиланди.

Мазкур қарорга асосан:

Санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган - яшил рейслар орқали (охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) Ўзбекистонга кириб келган шахслар карантин назоратига олинмайди;

- коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган - сариқ рейслар орқали — (охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) Ўзбекистонга кириб келган шахслар 14 кун давомида уй карантини назоратига олинади;

- коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган - қизил рейслар орқали (эвакуация рейслари) — Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар 14 кун давомида карантин назоратида сақланади.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистонга хорижий давлатлардан фуқароларни кириши бўйича тоифага ажратилган давлатлар рўйхати тасдиқланди ҳамда ушбу рўйхат ҳар ҳафтада янгилаб бориши белгиланди.

Мазкур рўйхатга асосан:

- яшил рейслар сифатида – Хитой Халқ Республикаси, Тайланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Латвия, Япония;

- сариқ рейслар сифатида – Европа Иттифоқи давлатлари (Буюк Британия ва Испания бундан мустасно), Озарбайжон;

- қизил рейслар сифатида бошқа барча давлатлар белгиланди.

Юқоридагилардан ташқари жамоавий (коллектив) иммунитет шаклланиши жараёнини мониторинг қилиб бориш мақсадида антитаначалар (иммунофермент) таҳлилини ўтказиш чораларини кўриш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, мутасадди вазирлик ва идораларга оммавий ахборот воситаларида маданий-маърифий ва кўнгилочар мазмундаги кўрсатув, эшиттириш ва материалларни кўпайтириш, шунингдек ижтимоий масофани таъминлаган ҳамда санитария-эпидемиология талабларига риоя этган ҳолда театр, кинотеатр, концерт ва бошқа тадбирларни ташкил этиш юзасидан асослантирилган таклифлар киритиш вазифалари белгиланди.

490
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Выпускники медицинских вузов

ОТМ битирувчилари магистратурага имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин шартлар

14
Ўзбекистонда кимё ва биология бўйича аъло баҳога ўқиган талабалар магистратурага имтиҳонсиз қабул қилинади.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Кимё ва биология бўйича аъло баҳога ўқиган талабалар магистратурага имтиҳонсиз қабул қилинади. Бу Шавкат Мирзиёев имзолаган “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда кўзда тутилган.

ОТМларнинг кимё ва биология таълим йўналишлари талабалари ўртасида ўтказиладиган республика фан олимпиадаси ғолиблари ҳамда кимё ва биология фанлари бўйича нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорлари магистратурага тегишли мутахассисликлар бўйича ўқишга ажратилган квота доирасида давлат грантлари асосида имтиҳонсиз қабул қилинади.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб кимё ва биология йўналишларида кадрлар тайёрлаётган барча ОТМлар мактаб битирувчи синф ўқувчилари ўртасида кўп босқичли (туман (шаҳар) – вилоят – ОТМ) кимё ва биология фани бўйича ўзининг олимпиадасини ўтказади ва 1-3 ўринларни эгаллаган ўқувчиларни ОТМнинг маблағлари ҳисобидан имтиҳонсиз ўқишга қабул қилади.

ОТМларнинг кимё ва биология таълим йўналишлари бўйича имтиёзли дипломга эга бўлган битирувчилари мазкур ОТМнинг магистратурасига қўшимча имтиҳонларсиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

ОТМларнинг кимё ва биология мутахассислигини аъло баҳолар билан тамомлаган магистрларни таянч докторантурага ОТМнинг кенгаши қарори асосида имтиҳонларсиз тўғридан-тўғри квота доирасида қабул қилиш тартиби жорий қилинади.

Давлат тест маркази 2021 йил 1 февралга қадар Кимё ва биология фанларидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизимини жорий қилади.

Имтиёз бериладиган даражадаги миллий сертификатга эга мактаб, лицей ва касб-ҳунар мактаби ўқувчилари давлат ОТМга киришда кимё ёки биология фанидан тест синови топширишдан озод этилади ҳамда унга максимал балл берилади.

14