Учения по ликвидации ДТП на ледовой переправе в Казани

Ўзбекистонга Қозоғистондан совуқ ҳаво массаси кириб келади

1439
Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудудидан навбатдаги совуқ циклон кириб келади, ҳарорат 2-3 даражага пасаяди.

ТОШКЕНТ, 8 ноя - Sputnik. Ўзбекистон ҳудуди устида бир неча кун давомида ҳукмронлик қилган совуқ антициклон чекинишни бошлайди, бу кечки совуқларнинг бироз пасайиши ва кундузги ҳароратнинг озгина кўтарилишига олиб келади, деб хабар қилмоқда "Ўзгидромет".

Таъкидланишича, 9-10 ноябрь кунлари кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Кечаси ҳарорат 0-5 даража, кундузи 12-17 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

"Якшанбада Қозоғистон ҳудуди бўйлаб навбатдаги совуқ ҳаво оқими ўтади. Республикамиз ана шу совуқ оқим чегарасида бўлади. Шу сабабли булутлар кўпайиб, ҳарорат 2-3 даражага бир оз пасаяди", - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Ўзбекистон ТИВ Қозоғистонга йўл олган фуқароларга огоҳлантириш билан чиққани ҳақида хабар қилган эдик.

1439