Лампы

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида вақтинча "свет" бўлмайди рўйхат

442
(Янгиланган 12:21 12.11.2019)
Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани ҳамда Наманган ва Андижон вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинча узилиш бўлади.

ТОШКЕНТ, 12 ноя – Sputnik.  Бугун, 12 ноябрь куни, Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани ҳамда Наманган ва Андижон вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинча узилиш бўлади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Яшнобод туманининг “Донишманд” маҳалласидаги “Зумрад”, “Ҳуснобод”, “Шоҳимардон” ва “Мурувват” кўчаларида, ҳамда “Ширинобод” маҳалласининг “Марв” кўчасидаги аҳоли хонадонларида бугун 12 ноябрь куни соат 10:00 дан соат 17:00 га қадар электр энергиясида вақтинчалик узилишлар бўлади.

Туманнинг “Тузел” маҳалла ҳудудидаги 3366-сонли трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, (40 лет) мавзесининг 2 кварталида 2, 4, 5, 6, 13- кўп қаватли аҳоли хонадонларида;

Шунингдек, “Нодирабегим” маҳалласи ҳудудидаги 1858-сонли трансформатор пунктига қарашли паст кучланишли ҳаво линияларида 0,4 СИП симларини янги тизимга улаш ишлари олиб борилиши сабабли, ишларни хавфсиз бажариш мақсадида “Зумрад”, “Ҳуснобод”, “Шоҳимардон” ва “Мурувват” кўчаларида, ҳамда “А.Яссавий” маҳалла кўчаларидаги электр симларини дарахт шох-шаббаларидан тозалаб тартибга келтириш мақсадида, ишларни хавфсиз бажариш учун аҳоли хонадонларида электр энергияси соат 10:00 дан 17:00 гача вақтинча ўчирилади. 

Андижон туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли “Охунбобоев” ҳамда “Камолот” подстанцияларида мукаммал таъмирланиш ишлари олиб борилиши сабабли, Андижон шаҳри ва туманидаги “Янги ҳаёт”, “А.Бакиров”, “Абдулла Аҳмедов”, “Боғишамол”, “Жохонобод”, “Завроқ”, “Оғуллик”, “Боғи Бобур”, “Шўрбулоқ”, “Жевачи”, “Гузар”, “Буюк Турон”, “Тадбиркор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида яшовчи аҳоли хонадонлари электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади. 

Поп туманидаги 35/6 кВли “Поп шаҳар” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Поп туманининг “Ҳазратибоб”, “Тинчлик”, “Учбўлар”, “Навоий”, “Ҳ.Олимжон”, “Ипак йўли”, “А.Қаҳҳор”, “Мустақиллик” ва “Чинор” МФЙлар ҳудудларида. 

Мингбулоқ туманидаги 35/10 кВли “Оқ қум” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Мингбулоқ туманининг “Оқ қум” МФЙ ҳудудида.

Чортоқ туманидаги 35/10 кВли “Алихон” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Чортоқ туманининг “Сарой”, “Қорамурут”, “Исроилов” ва “Бодомзор” МФЙлар ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар бўлади.

442
Первый заместитель министра высшего и среднего специального образования республики Иномжон Мажидов

"Сирли қўнғироқ": вазир Мажидов айрим ОТМлар раҳбарларини жиддий огоҳлантирди

890
Вазир раҳбарлигидаги йиғилишда охирги пайтда ОАВларда мамлакатнинг йирик ОТМлари ходимлари томонидан содир этилган коррупциявий ҳолатлар танқидий муҳокама қилинган.

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ОТМларда қабул жараёнларининг бориши масалаларига бағишлаб видеоконференц-йиғилиш ўтказди, деб хабар қилмоқда вазирлик матбуот-хизмати

Хабарда айтилишича, йиғилишда охирги пайтда ОАВларда мамлакатнинг йирик ОТМлари ходимлари томонидан содир этилган коррупциявий ҳолатлар танқидий муҳокама қилинган. Бу масалада ректорлар, таълим муассасасидаги маънавий-ахлоқий муҳит учун масъул бўлган проректорлар фаолиятига салбий баҳо берилди.

Ходимни ишга қабул қилишда унинг аввалги фаолияти, шахсий индивидуал-психологик хусусиятлари етарли даражада ўрганилмаганлиги шундай ҳолатларни келтириб чиқараётган асосий омиллардан бири эканлиги таъкидланган.

"Бундай ходимнинг илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланмасдан, йиллар давомида ассистент, катта ўқитувчи лавозимида ишлашининг ўзи кишини ўйлантириш керак: унинг мақсади нима, илмий-педагогик фаолиятга лаёқати борми деган саволларга ҳар бир раҳбар жавоб излаши зарур", - деб айтган Мажидов.

Шунингдек, аҳолининг норозилигини келтириб чиқараётган масала – call-марказлар фаолияти танқидий кўриб чиқилган.

Бугун (4 июль куни) соат 9:00 дан 12:00 гача бўлган вақтда вазирлик ходимлари томонидан ОТМларда ташкил этилган Call-марказларига ўрганиш учун қўнғироқ қилинганда АнДУ, ТДШУ, ТошДЎТАУ, ЎзХИА, ЎзХА, МРДИ, ТКТИ Янгиер филиали, ТАТУ Самарқанд филиали, СамВМИ Тошкент филиали, БухТИда қўнғироқларга жавоб берилмаган бўлса, Қорақалпоқ тиббиёт институти ходимлари "Қоровулхонага тушдингиз" деб жавоб берган.

Call-марказга тажрибали ва масъулиятли ходимлар бириктириш белгиланган. Аммо берилган саволларга баъзи олий таълим муассасаларидан тўлиқ жавоб олинмаган ва айрим ОТМларда берилган оддий саволларга ҳам жавоб бериш ўрнига сансалорликка йўл қўйилиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ёки Давлат тест марказига қўнғироқ қилишни маслаҳат бериш билан чекланган.

Бундай ҳолатлар ТДПУ, ЎзМУ, ТМИ, СамДТИ, ТАҚИ, НукДПИ, ТошДСИ, СамДУ, СамДЧТИ, СамИСИ, ЎзЖОКУ, ТошДТУ Олмалиқ филиали, НавДКИ Нукус филиаларида кузатиган.

Тегишли ОТМлари раҳбарлари охирги марта огоҳлантирилиб, жамоатчилик эътирозларини келтириб чиқарётган омиллар сабабларини аниқлаш ва юқорида қайд этилган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан аниқ вазифалар белгиланган. Сall-марказлар фаолиятини бундай "сирли қўнғироқ" усулида ўрганиш ва баҳо бериш ишлари узлуксиз амалга оширилиши таъкидлаб ўтилди.

890

Наманганда шовқин чиқарувчи термопласт йўл чизиқларини синовдан ўтказиш бошланди

232
Чизиқлар фақатгина йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш мақсадида чизилган бўлиб, синов тариқасида қўлланилмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. Ўзбекистонда шовқин чиқарувчи термопласт йўл чизиқларини синовдан ўтказиш бошланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Чизиқлар фақатгина йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш мақсадида чизилган бўлиб, синов тариқасида қўлланилмоқда.

Наманган вилояти йўлларида шовқин чиқарувчи чизиқлар чизилиши бошланди. 

Йўлда ҳаракатлаётган ҳайдовчилар ушбу чизиқлар устидан ҳаракатланиб ўтган вақтида шовқин юзага келади ва чарчаган ҳайдовчи шовқинни эшитиб етарлича сергакланади.

Бу чизиқлар фақатгина йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш мақсадида чизилган бўлиб, синов тариқасида қўлланилмоқда, дейилган маълумотда.

232
Двое задержаны при приготовлении наркотическо средства

Қабристон ёнида гиёҳванд моддасини тайёрлаган икки йигит қўлга тушди

253
Икки йигит Юқори Чирчиқ туманидаги қабристон ёнида наша ўсимлигига ўхшаш гиёҳвандлик моддасини қозонда қовураётган вақтда ушланди.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Тошкент вилоятида гиёҳванд моддасини тайёрлаган икки йигит қўлга тушди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 27 июнь куни Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ходимлари “Қора дори-2020” тадбирини ўтказган. Унда 22 ёшли Б.Ш. ва С.И.лар Юқори Чирчиқ тумани Балиқчи маҳалласидаги қабристон ёнида жойлашган дала майдонида наша ўсимлигига ўхшаш гиёҳвандлик моддасини қозонда қовураётгани аниқланган.

Судга оид кимёвий экспертизаси хулосасига кўра, олинган  модда гиёҳвандлик воситаси. У вазни 1506 грамм бўлган марихуана. 

Тергов ҳаракатлари давомида Б.Ш. ва С.И.лар ушбу  гиёҳвандлик воситасини ўзлари бир ҳафта давомида истеъмол қилишлари учун тайёрлаётганликлари аниқланган.

Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

253
Теглар:
гиёҳванд моддалар, Тошкент вилояти