Движение транспорта в городе Ташкенте

Ўзгидромет атмосферада тарқалган зарарли моддалар ҳақида баёнот берди

103
Ўн бешинчи ва ўн олтинчи ноябрь тонгида Тошкент шаҳридаги ҳаво атмосферасида зарарли моддаларнинг кам миқдорда тарқалиши хабар қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 ноя - Sputnik. 15-16 ноябрь тонгида Тошкент шаҳрининг об-ҳаво шароити шаҳар ҳаво муҳитида зарарли моддаларнинг бир оз тарқалишига имконият яратади, деб хабар қилди Ўзгидромет.

Тошкентда ҳавонинг ифлосланганлиги кўрсаткичлари шаҳарда кенг кўламда олиб борилаётган қурилиш ишлари туфайли нормадан ошиб кетган, деб таъкидлаган Давлат экология қўмитаси вакили Умиджон Абдужалилов МСК халқаро матбуот-марказида чиқиши вақтида.

Хабарда айтилишича, 12-13 ноябрь тонгида Тошкент шаҳрида стационар постларнинг кузатув маълумотларига кўра, Яккасарой, Миробод, Қибрай туманларида ҳавонинг ифлосланиши бир марталик максимал рухсат этилган меъёр (РЭМ б.м.) дан ортгани қайд этилган. Туманларда зот диоксиди бўйича: РЭМ б.м. дан юқори 4 ҳолат кузатилган.

Бошқа туманларда олинган маълумотларда, зарарли моддалар миқдори рухсат этилган меъёрдан юқори бўлгани кузатилмаган.

Шунингдек, Ўн бешинчи ва ўн олтинчи ноябрь тонгида Тошкент шаҳридаги ҳаво атмосферасида зарарли моддаларнинг кам миқдорда тарқалиши хабар қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бутун дунё бўйлаб ҳавонинг ифлосланиш ва сифат даражасини текширувчи The World Air Quality Index  - энг йирик ҳаво онлайн-мониторингига кўра, Тошкент ҳавоси ифлосланган шаҳарлар ичида иккинчи ўринни олган эди. Ҳавони ўлчайдиган махсус датчиклар дунёнинг турли давлатларидаги пойтахтлар ва шаҳарларда АҚШ элчихоналарида ўрналитлган.

103