Ўзбекистон халқаро Ислом академияси ректори ўзгарди

© Sputnik / Дильшода РахматоваМеждународная исламская академия Узбекистана
Международная исламская академия Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Ўзбекистон Ислом Академияси ректори вазифасини Шухрат Ёвқочев бажариб келган.

ТОШКЕНТ, 21 ноя - Sputnik. Ўзбекистон халқаро Ислом академияси ректори ўзгарди, деб хабар берилди "Ҳуқуқий ахборот" телеграм каналида.

Международная исламская академия Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Дин ҳақида илм берувчи дунёвий маскан: халқаро ислом академияси ҳаётидан репортаж

"Ҳукумат қарори билан Рустам Сабирович Касимовга Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ректори вазифасини бажариш юклатилди", - дейилади хабарда.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори 21 ноябрда имзоланган.

Касимов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси лавозимидаги фаолиятини давом эттиради. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу лавозимда шу кунга қадар Шухрат Акмалович Ёвқочев фаолият юритган. Ёвқочев 2018 йил август ойи охирида ушбу лавозимга тайинланган эди.

Янгиликлар лентаси
0