Наманганга рейс нега кечиктирилди: бортдаги муштлашув ва Uzbekistan Airways жавоби

© Facebook / Рахмад СобировВ Сети появилось фото нового самолета Шавката Мирзиёева
В Сети появилось фото нового самолета Шавката Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самолёт узоқ вақт ушланиб қолгач, йўловчиларнинг сабри тугаган. Улар агрессив тарзда об-ҳаво шароитларидан қатъий назар самолётни Наманганга учиришни талаб қила бошлаганлар

ТОШКЕНТ, 10 дек - Sputnik. Куни кеча,9 декабрь куни Ўзбекистонда Наманган-Тошкент рейси ҳеч бир сабабсиз ярим кунга қолдирилди. Бу эса бортда борт ходимлари иштирокида кичик жанжални юзага келтирди. Бир неча йўловчилар рейсдан қолдирилган.

Крыло самолета Национальной авиакомпании Uzbekistan Airways - Sputnik Ўзбекистон
Туман сабабли Наманган ва Фарғонаги аэропортлар рейсларни қабул қилмаяпти

Шундан сўнг Uzbekistan Airways компанияси шошилинч равишда изоҳ беришга мажбур бўлди.

"Наманган" аэропортида метеошароит қайта ёмонлашгани йўловчиларнинг самолёт бортида узоқ вақт кутиб қолишларига сабаб бўлди. Баъзи йўловчилар вазиятга агрессив тарзда муносабат билдириб, об-ҳаво шароитларидан қатъий назар самолётни Наманганга учишини талаб қила бошладилар.

Наманган” аэропорти очилгани ҳақида маълумот олиниши билан командир учишга қарор қилди ва йўловчиларни бортга чиқишлари мумкинлиги эълон қилинди. Самолётга чиққач тажовузкорона руҳдаги йўловчилар катта борткузатувчига ташландилар, унга оғир тан жароҳати етказдилар. Охир оқибат экипажнинг ўзгаришига сабаб бўлган йўловчи аёл билан жами 5 нафар йўловчилар тармоқ ички ишлар бўлими ходимлари томонидан қатновдан четлатилдилар. Шуни қайд этиш зарурки, шу вақт давомида раҳбарият Савдо-сотиқ департаменти ва “Uzbekistan Airways” нинг Ер усти хизмати бошқармаси мутахассислари тушунтиририш ишларини олиб боришган ва йўловчилар билан доимий алоқада бўлиб, уларга хизмат кўрсатиш бўйича барча чораларни кўришган", - дейилади  авиакомпания изоҳида.

"Uzbekistan Airways" йўловчилардан қиш мавсуми давомида ёмон об-ҳаво шароитлари сабабли учиш ва қўниш аэропортларида жадвал ўзгаришини тўғри тушунишларини сўраб қолган.

Янгиликлар лентаси
0