Утренний туман по дороге

Ўзбекистонга ёмғирли совуқ ва нам ҳаво оқимлари киради

966
Якшанба куни совуқ ҳаво ёғингарчиликни суриб чиқаради, тунги ва эрталабки соатларда туман ҳосил бўлиб, айрим жойларда кўриниш ёмонлашиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 14 дек - Sputnik. Ўзгидромет якшанба куни мамлакатда қандай об-ҳаво ҳукм суришини эълон қилди.

Хабарда айтилишича, эртага Ўзбекистон ҳудудига айрим жойларда қорга айланадиган ёмғирли совуқ ва нам ҳаво оқимлари киради.

"Ҳароратнинг суткалик ўзгариши унчалик катта бўлмайди, кечаси 2 даража совуқ - 3 даража илиқ бўлади, кундузи эса 3-5 даража илиқдан ошмайди, бу ойнинг шу куни учун хос бўлган ҳарорат меъёридан 3-5 даражага пастдир", - дейилган хабарда.

Якшанба куни совуқ ҳаво ёғингарчиликни суриб чиқаради, тунги ва эрталабки соатларда туман ҳосил бўлиб, айрим жойларда кўриниш ёмонлашиши мумкин. Тунги совуқ 3-5 даражагача етади, кундузи ҳарорат 0-5 даража илиқ атрофида бўлиб, аввалгидек кун меъёридан паст.

966