Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью подразделения Национальной гвардии

Ўзбекистон Миллий гвардияси тўғридан тўғри президентга бўйсундирилди

1013
(Янгиланган 18:22 14.12.2019)
Миллий гвардияга президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Миллий гвардия қўмондони раҳбарлик қилади.

ТОШКЕНТ, 14 дек - Sputnik. Бугун бўлиб ўтган Сенат ялпи мажлисда "Миллий гвардия тўғрисида"ги қонун кўриб чиқилди ва қабул қилинди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Қонун Миллий гвардиянинг мақоми, ваколатлари, вазифалари ва функцияларини белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган. Қонунга кўра Миллий гвардия Ўзбекистон Қуролли Кучлари таркибига кирувчи ҳарбий тузилмаларга эга бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органдир.

Белгилаб қўйилишича, Миллий гвардия ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда фуқаролар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳамкорлик қилади. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар эса Миллий гвардияга унинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда ўз ваколатлари доирасида кўмаклашиши шарт.

Бундан ташқари, Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажариш мажбурийлиги назарда тутилмоқда.

Миллий гвардия фаолияти қонун билан тартибга солинади >>>

Миллий гвардиянинг таркиби мустаҳкамланмоқда. Жумладан, Миллий гвардиянинг таркибига марказий девон, ҳудудий бошқармалар, ҳарбий тузилмалар, таълим ва тиббиёт муассасалари, шунингдек, Миллий гвардиянинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун ташкил этиладиган бошқа бўлинмалар ва ташкилотлар киради.

Сотрудники Национальной гвардии Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана.

Шу билан бирга, Миллий гвардия бевосита Ўзбекистон президентига бўйсунади ва унга ҳисобдордир, Миллий гвардияга Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Миллий гвардия қўмондони раҳбарлик қилади. Миллий гвардия қўмондони мақомига кўра вазирга тенглаштирилади. Бундан ташқари, Миллий гвардияда ҳарбий хизматчилар томонидан ҳарбий хизматни ўташ тартиби ва шартлари, уларнинг ҳуқуқий мақоми назарда тутилмоқда.

Шу билан бирга, қонун билан қонун нормалари талабларидан келиб чиқиб, Жиноят-процессуал кодексга ва "Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида"ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Сенаторлар қайд этганидек, қонун қабул қилиниши Миллий гвардия шахсий таркиби ўз хизмат ва ҳарбий мажбуриятларини ишончли, ташаббус билан ва монеликсиз бажарашини таъминлашга салмоқли ҳисса қўшиш имконини беради.

1013