Американский стратегический разведывательный БПЛА RQ-4 Global Hawk

Америка дрони Қрим чегарасида разведка ўтказди

862
Чет эл учиш аппаратлари Россия чегараси яқинида мунтазам разведкани амалга оширадилар. Уларни кўпинча Қрим ва Краснодар ўлкаси ҳудудлари, Болтиқ денгизи ва Суриядаги Россия базалари яқинида қайд этишади.

ТОШКЕНТ, 28 дек – Sputnik. Америка стратегик дрони Қрим яримороли чегараларида разведка ўтказди, деб хабар қилмоқда PlaneRadar мониторинг ресурси.

АҚШ ҲҲКга қарашли, борт рақами 11-2048 бўлган, FORTE10 код сигналига эга, RQ-4B-40 Global Hawk дрони Сицилия оролидаги НАТО авиабазасидан осмонга кўтарилган, Донбассдаги чегара чизиғида мониторинг ўтказиб, шундан сўнг Россиянинг қора денгиз қирғоғи бўйлаб разведка парвозини амалга оширган.

Чет эл учиш аппаратлари Россия чегараси яқинида мунтазам разведкани амалга оширадилар. Уларни кўпинча Қрим ва Краснодар ўлкаси ҳудудларида, Болтиқ денгиз устида ва Суриядаги Россия базалари атрофида қайд этишади.

Мудофаа вазирлиги кўп маротаба америка қўмондонлигини бу сингари разведка операцияларини тўхтатишга чақирган, бироқ Пентагон бу чақириқни рад этиб келмоқда.

862

Лўли болаларини ҳуқуқий ҳимоялаш масаласи Парламент комиссиясида кўриб чиқилди

293
2018 йилда 1 200 дан, 2019 йилда 1 400 дан ва 2020 йилда 1 800 дан ортиқ лўли болаларига ижтимоий ёрдам берилган.

ТОШКЕНТ, 23 янв - Sputnik. Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларга риоя этилиши бўйича парламент комиссиясида "Ирқий камситишларнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисида"ги халқаро конвенцияни бажариш бўйича миллий ҳаракатлар режаси юзасидан Бош прокуратуранинг ахбороти эшитилди.

Мазкур миллий ҳаракатлар режасининг 12 та тадбирида Бош прокуратура ижрочилар қаторида назарда тутилган бўлиб, унга кўра этник гуруҳларнинг ҳуқуқларини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омиллар мунтазам таҳлил қилинмоқда.

Жумладан, "Таълим тўғрисида"ги Қонун билан жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳар кимга таълим олиш учун тенг ҳуқуқлар кафолатланиши белгиланган.

Республикада 2020 йил якуни бўйича 28 мингдан ортиқ лўли болалари қайд этилган бўлиб, уларнинг 15 минг нафари уй, 428 нафари мактабгача таълим тарбиясида, 12 минг нафари мактабларда, 98 нафари коллеж ва лицейларда таълим олаётганлар ҳисобига тўғри келади. 2018 йилда 1 200 дан, 2019 йилда 1 400 дан ва 2020 йилда 1 800 дан ортиқ лўли болаларига ижтимоий ёрдам берилган.

Қайд этилган этник гуруҳлар ва апатридлар учун ирқий камситишлар соҳасида ҳуқуқий ҳимоя масалалари бўйича Бош прокуратура Академияси томонидан Ички ишлар вазирлиги Академияси билан ҳамкорликда семинар-тренинглар ишлаб чиқилган.

Парламент комиссиясида БМТ Ирқий камситишни тугатиш бўйича қўмитасининг якуний мулоҳазалари ва тавсияларини бажариш юзасидан Миллий ҳаракатлар режаси доирасида Бош прокуратура томонидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар ҳам белгиланиб олинди.

293
Самолет Airbus A320 компании Uzbekistan Airways

"Uzbekistan Airways" Краснодар ва Қозондан чартер рейсларни амалга оширади

194
Ўзбекистонга Россия Федерациясининг шаҳарларидан ПЗР-тестдан (қатнов жўнашидан 72 соат ичида амалга оширилган) ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этилган ҳолда парвоз қилишга рухсат этилади.

ТОШКЕНТ, 23 янв - Sputnik. "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси 2021-йил 9 ва 23-феврал кунлари Краснодардан Тошкентга чартер қатновларини амалга оширади.

Краснодар - Тошкент жўнаб кетиш 21:20 да, етиб келиш соат 02:50 да

Ўзбекистонга Россия Федерациясининг шаҳарларидан ПЗР-тестдан (қатнов жўнашидан 72 соат ичида амалга оширилган) ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этилган ва Ўзбекистон Республикаси виза режимига риоя қилинган ҳолда парвоз қилишга рухсат этилади. ПЗР маълумотномасига ега бўлмаган йўловчилар авиакомпаниянинг қатновларига қўйилмайди.

Шунингдек, авиакомпания 2021-йил 2, 9, 16 ва 23-феврал кунлари Қозондан Тошкентга чартер қатновларини амалга оширади.

Қозон - Тошкент жўнаб кетиши соат 18:30да, етиб келиш соат 23:30да.

194
Ракетный эсминец  США Дональд Кук

Американинг “Дональд Кук” кемаси Қора денгизда “йўқ қилинди”

117
Россия ҳарбий денгиз флотини кучайтириш -  Америка "яккаҳокимлик" иллюзиясини чеклаш ва кўпқиррали дунёни сақлаб қолиш учун керакдир.

Эҳтимолий душман Россия денгиз чегараси яқинида пайдо бўлганда, у тезкорлик билан “кутиб олинади” ва кемалар, қирғоқ мудофаа тизими ёки авиация ёрдамида йўқ қилинади. Баъзан ушбу тизимларнинг барчаси биргаликда ҳаракат қилади ва буни кўп вариантли жанговар ўқув машғулоти дейилади.

Американинг “Дональд Кук” номли эсминеци 23 январ куни Қора денгизга кириб келди ва Россия ҲДФнинг одатий “нишони”га айланди. Миллий Мудофаа марказида “Қора денгиз кучлари ва воситалари кузатувга киришди” деб қисқа хабар қилишди. Шу куннинг ўзида Россия ҳаво космик кучларининг олтита жанговар самолётилари, Қрим ярим ороли қирғоғидан 300 км масофада америка эсминци бўйлаб “зарба” берди. Ушбу  вазифани бажариш учун иккитадан Су-30 ва Су-27 ҳамда иккита Су-24 бомбардимончи самолётлар осмонга кўтарилди. Улар навбатма-навбат денгиздаги “нишонга” зарба бериш масофасига яқинлашиб ракета ва бомба билан зарба бериш ҳаракатларини машқ қилишди.

Бу Америка кемасининг Россия денгиз чегараси яқинидаги деструктив ҳатти-ҳаракатларига нисбатан адекват реакция бўлди. Бундан икки ой олдин “Томогавк” ракеталари билан жиҳозланган “Жон Маккейин” эсминеци ҳам Узоқ Шарқ ҳудудидаги Пётр Великий бўғозида Россия чегарасини бузган эди. “Адмирал Виноградов” кемаси унга таран билан пўписа қилиб нейтрал ҳудудга ҳайдаб чиқарган эди.

Ўшанда АҚШ ҲДФ қўмондонлиги денгизнинг ушбу қисмини Россияга тегишли эмас деб ҳисоблашини ва бу ерда Америка кемалари ҳаракат қилиши мумкинлигини даъво қилган эди. Ана шундай провокациялар Қрим ярим ороли ҳудудида ҳам юз бериш эҳтимоли катта. Шу сабабли 23 январь куни Россия “Дональд Кук”ка қатъий ҳаракатлар қилишга тайёр эканини дарҳол кўрсатди ва Россия сувларида америка флотининг эркин ҳаракатланиши мумкинлиги тўғрисидаги афсонани барбод қилди.

Ундан ташқари Қора Денгиз флоти қўмондонлиги, можароли вазиятларда ҳаракат қилиш бўйича режали жанговар ўқув машғулотлари ўтказилиши сабабли, Қора денгизнинг шимолий қирғоғида бир неча минг квадрат метр майдонни сузиш воситалари ҳаракатланиши учун ёпиб қўйди.  

“Шўнғувчи бомбардимончи”  тактикаси

ЭМ “Дональд Кук” ўз бортида 60та қанотли “Томогавк” ракеталари олиб юриши мумкин. Ушбу ракеталар 1600 км масофагача зарба бериши ва ядровой жанговар бошга эга бўлиши мумкин. Ундан ташқари кемаларга қарши ASROC ракеталари,  “Стандарт” зенит ракеталари, “Иджис” ракета-ҳимоя тизими ҳамда жанговар бошқарув тизими мавжуд. Бу “Дональд Кук” АҚШнинг НАТО билан ҳамкорлигини тасдиқлайди. Эслатиб ўтамиз 36 йил давомида “Иджис” ракета ҳимоя тизимининг ягона жанговар ўлжаси – уриб туширилган  IranAir компаниясининг йўловчи самолёти бўлди.  “Иджис” уни F-14 қирувчи самолёти деб нотўғри аниқлаган.

Эсминецнинг қирғоқдаги нишонларга зарба бериш имконияти жуда кенг бўлсада денгиз жангида унинг самарадорлиги текширилмаган. Қанотли “Томогавк” ракеталари денгиз жангида ҳеч қандай ёрдам бера олмайди. “Томогавк” ракеталарининг кемага қарши тури BGM-109B TASM – бир неча йил олдин ишлаб чиқарилиши тўхтатилган эди. “Кук”нинг орқа қисмида 4 дона кичик ўлчамли, товуш тезлигидан секин ҳаракатланувчи “Гарпун” кемага қарши ракеталар бор. Россия ушбу эсмнецни доимо кузатиб туради.

“Дональд Кук” АҚШ ҲДФнинг 6-бўлинмаси таркибига киради ва Қора ва Болтиқ денгизи ҳдудларида 2014 йилдан буён Россия сув чегаралари яқинда пайдо бўлмоқда. Ўша йилда эсминец экипажининг барча аъзолари (300 киши) Қора денгизда Россия Су-24 самолёти билан яқиндан танишиш имконига эга бўлган эди. Ўшанда Россия самолёти кема устидан 12 маротаба учиб ўтган эди.

АҚШ қўмондонлиги маълумотига кўра, ўшанда Су-24 бортига ўрнатилган РЭБ аппарати “Кук”да ўрнатилган электроникани ишдан чиқарган ва америкалик денгизчиларни ваҳимага солган эди. Иккинчи маротаба Су-24  2018 йилда “Кук”нинг аппаратурасини ўчириб қўйган эди.

2021 йилда Қора денгиз ҳудудида қарама-қаршилик тактикаси бироз ўзгарди. “Сўнгги вақтларда “Кук” Қора денгиз ҳудудига тез-тез келадиган ва ҳудуддаги вазиятни бузадиган бўлиб қолди.

Иккинчи томондан, унчалик замонавий бўлмаган  Су-24 самолёти, радио электрон кураш (РЭБ) аппаратурасидан ташқари денгиз нишонларига зарба берувчи турли воситаларга эга. Масалан, 285 км масофагача юқори аниқликда зарба берадиган “Ҳаво – юза” турдаги ракеталарга эга. Ушбу ракеталар душман кемасининг радарлари нурланишига қараб уни нишонга олади. Унинг тезлиги 3,6 Маха (товуш тезлигидан 3,6 баравар тез) бўлиб, жанговар вазиятларда “Арли Берк”, туридаги кемалар омон қолишига имкон бермайди.

Су-24 ва Су-30 самолётларининг АҚШ ҳарбий кемаларига қарши зарба бериш имконияти шунчалик каттаки, бу ҳам Монтре Конвенцияси каби, АҚШ ҲДФ учун яна бир ғамгин мавзуга айланган. Монтре Конвенциясига кўра, Қора денгизқирғоғида жойлашмаган давлатлар жанговар кемалари Қора денгиз акваториясига энг узоғи билан 3 ҳафтага кириши мумкин.

Россия Жануби-ғарбий стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлган йўналишда  АҚШ ва НАТО ҲДФга қарши туриш учун ўз ҳарбий кучлари сонини ошириши ва қарши туриш тактикасини такомиллаштириши керак. Қора денгиз флоти сўнгги йиллар давомида бир неча фрегат ва кичик ракетали кемалар, 6та дизел-электрик сув ости кемалари билан тўлдирилди. Уларнинг барчасида узоқ масфага зарба берувчи “Калибр” қанотли ракеталари жойлаштирилган.

Шунингдек Қрим ярим оролида тўртта С-400 ҳаво мудоффа дивизионлари, бир нечан “Панцыр-С” дивизионлари жойлаштирилган.  Севастопол яқинида ракета ҳужуми ҳақида огоҳлантириувчи янги радио локацион дивизион ҳам жойлаштирилган. 

Россия ҳарбий денгиз флоти Ўрта-Ер денгизида ҳам ўз таъсиринпи кучайртирмоқда. Бугунги кунда у ерда 10та жанговар кемалар ва сув ости кемалари жойлаштирилган. Бу ушбу ҳуддадаги АҚШ кемаларидан кўпни ташкил қилади.

Defense News хабарига кўра, Узоқ Шарқ ҳудудида жойлаштирилган “Бастион” мажмуаси Москвага Беринг бўғози орқали Арктикага кириш йўлини назорат қилиш имконини беради. Керак бўлса Аляскадаги нишонларни ҳам яксон қилиши мумкин. Энди нима бўлади?

АҚШ ҲДФининг қийшиқ ойнаси

АҚШ ҳарбий кемаларининг Қора денгизда бўлиши ҳар доим Россиянинг жиғига тегади, чунки улар ракета зарбасидан яхши ҳимояланган ва узоқ масофаларга зарба берувчи қанотли ракеталар билан жиҳозланган. Руслар бундай таҳдидни стратегик масала деб қабул қилади ва ушбу арсенал ўз аҳоли пунктлари ва стратегик объектларига яқин жойлашишига йўл қўймайди. Бу АҚШдаги CNА - Россияни ўрганиш таҳлилий маркази рахбари Майкл Кофманнинг сўзларидир.

Ўз навбатида Вашингтон ҳам Россиянинг кўп мақсадли стратегик сув ости кемаларининг АҚШ қирғоқлари яқинидан бўлишидан, Россия стратегик бомбардимончиларининг АҚШ яқинида учиб ўтишидан ғазабга тушади.

Аслида бир томонлама хавфсизлик бўлмайди, лекин АҚШнинг ўз стратегияси бор. Яқинда АҚШ ҲДФ бошлиқларидан бири адмирал Майкла Гилдей кемалар сони бўйича АҚШ дунёда биринчи ўринда бўлмаса-да, Жаҳон океанида янги технологиялар ёрдамида ҳукмронликни сақлаб қолиши керак, деган эди.

Океан кенгликлари узра назоратни сақлаб қолиш АҚШ иқтисодиёти ва сиёсати ҳамда америкаликлар ва уларнинг иттифоқчиларининг эркин навигацияси ҳамда душман қирғоқларига “куч кўрсатиш учун”  учун жуда муҳим.

Демак Россиянинг энг катта “жинояти” – бу ўз мудофаа қобилиятини кучайтираётганидир. Америка қарама-қаршилик концепциясида шундай дейилган: “Россия  ҲДФ дунё харитасида ўз таъсир ҳудудларини кенгайтирмоқда ва бизнинг қирғоқларимизга яқин ҳаракат қилмоқда... Агар бунга етарли эътибор берилмаса, у ўрнатилган дунёвий тартибни бузишда давом этади ва бизнинг давлатга хавф солади”.  

Ушбу баландпарвоз гаплардан сўнг Пентагон қуруқлик ва денгизда провокация ва операциялар ўтказиши мумкин (Ироқ, Югославия, Афғонистон, Ливия ва Суриядаги  операцияларни эсга оламиз). Шу сабабли ҳам Россия ҳарбий денгиз флотини кучайтириш -  америкалик “ҳамкор”ларни қаттиққўллик билан реал ҳаётган қайтариш ва кўпқиррали дунёни сақлаб қолиш учун керакдир.

117