Банкноты номиналом 1 доллар США

Ўзбекистонликларни 340 минг $ га чув туширган фирибгарлар иши судга оширилади

334
Улар ўзларини Ўзбекистонга 2 млн дан 10 млн долларгача сармоя киритиш имкониятлари борлигини айтиб, содда инсонларни ишонтиришган.

ТОШКЕНТ, 28 дек - Sputnik. Камерун республикасидан Ўзбекистонга келиб фуқароларни катта миқдордаги маблағга чув туширган беш нафар фирибгарларнинг иши яқин орада судга оширилади. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, Камеруннинг айни дамда Ўзбекистонда бўлган 5 нафар фуқаролари жиноий ҳаракатлари юзасидан тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Гап шундаки, ушбу шахслар интернет тармоғи орқали ўзбекистонлик фуқароларнинг ишончига кириб, аввалига уларнинг моддий аҳволи ҳақида етарли маълумотга эга бўлишган. Сўнг ўзларини Ўзбекистонга 2 млн дан 10 млн долларгача сармоя киритиш имкониятлари борлигини айтиб, содда инсонларни ишонтиришган. Бу масалада гаплашиб олиш учун Ўзбекистонга сайёҳ сифатида келиб, фуқароларни 340.000 $ долларга чув туширишган. Шунингдек, тергов жараёнларида уларнинг қалбаки пул ясаш билан шуғулланганликлари аниқланган.

"Агар сиз суратларда кўрсатилган шахсларнинг жиноий ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимига ёки "102" телефони ҳамда ИИВ тергов департаментининг (+99871) 231-30-97, (+99871) 231-36-22 ва (+99871) 233-65-34 телефонлари орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз", дейилади департамент хабарида.

334