Три лавины сошли на дороге Нарын — Казарман

Ўзбекистонда кўчки хавфи эълон қилинди

343
29-30 декабр кунлари A-373 "Тошкент-Ўш" автомобил йўлининг Қамчиқ довони қисмида вақти-вақти билан қор ёғиши, туман тушиб, кўринувчанлик 50 -100 метргача пасайиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 28 дек - Sputnik. Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 29 декабр кунидан 2020 йилнинг 2 январ кунига қадар кўчки хавфи эълон қилинди.

Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилмоқда.

"Эҳтиёт чораларини кўришингизни ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, 1050 рақамига мурожаат этишингизни сўраймиз", - дейилади хабарда.

Шунингдек, 29-30 декабр кунлари A-373 "Тошкент-Ўш" автомобил йўлининг Қамчиқ довони қисмида вақти-вақти билан қор ёғиши, туман тушиб, кўринувчанлик 50 -100 метргача пасайиши, шамол тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, йўлда қор уюмлари, музламалар ҳосил бўлиши кутилмоқда.

ФВВ довон ҳудудида ҳаракатланишдан олдин хавфсизлик қоидаларига эътибор қаратишни сўраб қолган.

343