WADA таъқиқланган моддалар рўйхатини янгилади

222
Шу билан бирга, Бутунжаҳон антидопинг агентлиги, илгари допинг деб ҳисобланган аргон инерт газини рўйхатдан чиқарган.

ТОШКЕНТ, 1 янв – Sputnik. 2020 йил 1 январдан Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) томонидан янгиланган таъқиқланган моддалар рўйхати амал қила бошлади.

Ушбу рўйхатдан октодрин (1,5-диметилгексиламин) ва левометадон моддалари ўрин олган. Бундан ташқари идора табиий ва синтетик кўринишдаги каннабиноидлар истеъмолига қўйилган таъқиқни аниқлаштирган.

Шу билан бирга, илгари допинг деб ҳисобланган аргон инерт гази рўйхатдан чиқарилган.

222