Впервые в Ташкенте прошло красочное шоу дронов - видео

Дронлар шоуси такроран ўтказилмоқда - жойи маълум бўлди

502
(Янгиланган 18:01 02.01.2020)
Келгусида эса уларнинг сонини 1000 тага етказиш, мамлакат бўйлаб ишлаб чиқариш  бошқа давлатларга экспорт қилиш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 2 янв - Sputnik. Бугун, 2 январь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ёнидаги майдонда дронлар шоуси ўтказилади, деб хабар қилмоқда ЎзА.

 Таъкидланишича. шоу соат 19:00 да бўлиб ўтади. Ушбу шоу томошабинлар қизиқиши инобатга олинган ҳолда, иккинчи маротаба уюштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "ДАВЕРГЕОДЕЗКАДСТР" қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган илк дронлар шоуси 2019 йилнинг 31 декабр куни, Тошкент Ситида бўлиб ўтди. 

Мазкур шоу давомида Тошкент осмонига 250 дан ортиқ учар қурилмалар учирилиб, давлат рамзлари, байрам руҳияти ва кайфиятини берувчи манзаралар кўринишида ҳаракатлантирилди.

Қайд этилишича, ушбу дронлар “ДАВЕРГЕОДЕЗКАДСТР” қўмитаси томонидан 2019 йил декабрь ойида 300 олиб келинган. Келгусида эса уларнинг сонини 1000 тага етказиш, мамлакат бўйлаб ишлаб чиқариш  бошқа давлатларга экспорт қилиш режалаштирилмоқда.

502