Диспетчер за работой

Тошкентда фавқулодда ҳолатларда мурожаат учун ягона қисқа рақам яратиш таклиф этилди

148
(Янгиланган 12:15 03.01.2020)
Тошкент шаҳри аҳолисига қулайликлар яратиш мақсадида “Ақлли шаҳар” (Умный город) концепциясига қўшимча тарзда турли фавқулодда ҳолатларда қўнғироқ қилинадиган телефон рақамларини (101, 102, 103, 104) ягона рақамга бирлаштиришни таклиф қилинди.

ТОШКЕНТ, 3 янв - Sputnik. Тошкент шаҳрида фавқулодда ҳолатлар учун ягона қисқа рақамларни жорий этиш таклиф этилмоқда. Бу ҳақдаги петиция “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида эълон қилинди.

Тошкент шаҳри аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида турли фавқулодда вазиятли ҳолатларда қўнғироқ қилиш учун мавжуд бўлган “101”, “102”, “103”, “104” рақамларини ягона қисқа рақамга бирлаштириш таклиф қилинмоқда.

“Негаки, фавқулодда вазиятли (авария, ёнғин, бетоблик, ис гази чиқиши каби) ҳолатларда одамнинг ўзини йўқотиб қўйиши натижасида рақамларда адашиш ёки тегишли рақамни ёддан чиқариб бир неча ташкилотларга қўнғироқ қилиши ва вақт йўқотишига сабаб бўлмоқда”, дейди мурожаат муаллифи.  

Шунингдек, муаллифга кўра, ягона рақамга қўнғироқни амалга ошириш уч тилда сўзлай оладиган оператор хизматидан фойдаланишни таъминлаш зарур. Бунда оператор фуқародан авария тафсилотларини аниқ ўрганиб, замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда қўнғироқ қилувчининг жойини тез фурсатда аниқлайди.

Сўнг авария содир бўлган жойга қисқа йўналишни танлаб, ўт ўчириш хизматига, ёнғинда жабрланувчилар бўлса, тез ёрдам хизматига қўнғироқни ўзи амалга оширади. Уларга ўрганилган маршрут ва қолган маълумотларни тақдим қилади.  

Бундан ташқари оператор ижрочини назорат қилиб, ўталган хизмат ҳисоботини олади ва мониторинг юритади.

Муаллиф айнан қандай ёддан чиқмайдиган ягона қисқа рақамни таклиф қилишига ойдинлик киритмаган.

148